Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифалар коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини яратишни тақозо этмоқда. Ушбу ишларга фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат секторнинг бошқа вакилларини ҳам кенг жалб этиш зарурати туғилмоқда.
Шу мақсадларда, алоҳида таърифлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2020 йилдаги ПФ-6013-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.
Жумладан, мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ташкил этилган. Жорий йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, ҳудудий бошқарманинг 2019 йил 10 июлдаги 80-и/ч-сонли буйруғи билан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги масалалар ҳудудий бошқарма бошюрисконсултига юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли Фармони, 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 30 январдаги 13-П-сонли буйруғига асосан ҳудудий бошқарма томонидан 2020 йил 31 январда 17-и/ч-сонли буйруқ қабул қилиниб, коррупцияга қарши курашиш бўйича Чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Чора-тадбирлар режасида коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, аҳлоқий қоидаларга риоя қилиш ва манфаатлар тўқнашувларини хал қилиш чоралари, шунингдек коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш масалалари кўзда тутилган.
Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича “ишонч телефони” фаолияти йўлга қўйилган ва низоми тасдиқланган. Ушбу низомда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ аризаларни қабул қилиш, ҳудудий бошқарма тизимидаги коррупция билан боғлиқ шикоятлар кўриб чиқиш тартиби белгиланган ва аноним қути ташкил этилган.
Шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳар ойнинг 25 санасида қўмитага ҳудудий бошқарманинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳисоботи юборилмоқда.
Коррупция ҳолатларини олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай хизматларни рақамлаштириш, уларни “ягона дарча” тамойили асосида бериш ва давлат хизматлари марказларига ўтказиш масаласи бўйича “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасидаги хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга доир ҳаракатларни амалга оширишда ва устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар тузишда шахслар ёки шахслар гуруҳлари бу ҳаракатлар содир этилгунига (битимлар тузилгунига) қадар олдиндан розилик олиш тартиби Давлат хизматлари марказларига ўтказилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 28 май 2020 йилдаги 338-сонли қарори тасдиқланган.
Юқоридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларининг рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш, тегишли ахборот ресурсларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, монополияга қарши органнинг шахс ва шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларни тузиш учун олдиндан розилигини олишни соддалаштириш ва ошкоралигини таъминлаш, ҳўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларни тузиш учун олдиндан розилик бериш бўйича монополияга қарши органга келиб тушадиган мурожаатларни кўриб чиқиш самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш имконини яратади.