I. Товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш, устун мавкени суиистеъмол қилиш, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш бўйича;II. Маҳаллий ҳокимият органлари қарорларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш ва наҳолол рақобатга чек қўйиш бўйича;III. Табиий монополияларни тартибга солиш, нарх ва тарифларни ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш бўйича;IV. Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш бўйича; V. Реклама фаолиятини тартибга солиш бўйича;VI. Ҳудудий бошқармага юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича;VII. Оммавий ахборот воситаларида фаолият натижаларини ёритиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.Жумладан:
- Товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш, устун мавкени суиистеъмол қилиш, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш бўйича амалага оширилган ишлар.
амалга оширилган ишлар хусусида.Ҳисобот даврига ҳудудий бошқарма томонидан жами 17 та товар ва молия бозорларида таҳлил ишлари ўтказилган. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда 27 тадан ортиқ товар ва молия бозорларида ўрганиш ишлари амалга оширилган.Ўрганишлар натижалари юзасидан Қўмитага ва тегишли вилоятлар ҳудудий бошқармаларига маълумотлар юборилган.
Ўтказилган таҳлиллар натижасида рақобат муҳитини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига тенг имкониятлар яратиш бўйича таклифлар Қўмитага тақдим қилинган.
2.Товар ва молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик
юритувчи субъектлар Давлат реестри бўйича.Ҳисобот даврига товар ва молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига киритилган субъектлар сони 8 тани, маҳсулот (иш, хизмат)лар сони эса 8 тани ташкил қилди.1. Хоразм вилояти автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси
– иссиқ ва совуқ асфальт бетон ишлаб чиқариш.
2. “Ўзбекэкспертиза” АЖ “Хоразмэкспертиза” МЧЖ шаклидаги ШХЖ
– товарлар келиб чиқишини сертификатлаш.
3. “Хоразмагрокимёҳимоя” АЖ
– минерал ўғитлар ва кимёвий (дефолиант) воситаларни етказиб бериш хизмати;
– агрокимёвий хизматлар.
4. “Урганч ёғ-мой” АЖ
– истеъмол ёғини ишлаб чиқариш ва сотиш.
5. “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ
– ғаллани қуритиш тозалаш хизмати;
– уруғлик ғаллани сотиш;
– омухта ем маҳсулотини сотиш.
6. “Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ
– ғаллани қуритиш тозалаш хизмати;
– уруғлик ғаллани сотиш;
– омухта ем маҳсулотини сотиш.
7. “Шовот дон маҳсулотлари” АЖ
– ғаллани қуритиш тозалаш хизмати;
– уруғлик ғаллани сотиш;
– омухта ем маҳсулотини сотиш.
8. “Боғот дон” АЖ
– ғаллани қуритиш тозалаш хизмати;
– уруғлик ғаллани сотиш;
– омухта ем маҳсулотини сотиш.
Жорий йилнинг давомида 4 та корхона жами 7 та маҳсулот (иш, хизмат)лар турлари бўйича товар ва молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестридан чиқарилди. 3. Устун мавқени суиистеъмол қилиш, монопол ва юқори ликвидли
маҳсулотларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилиши хусусида.Ҳудудий бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сонли ва 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сонли қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори
2-иловаси билан тасдиқланган Низом талаблари бажарилишини назорат қилиш ҳамда Қўмитанинг 2020 йил 24 мартдаги 36-П-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий бошқарманинг 2020 йил 27 мартдаги 63-и/ч-сонли буйруғи қабул қилиниб, чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Шунингдек, ҳудудий бошқарманинг асосий иш режасига биноан, юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларнинг белгиланган график асосида савдоларига қўйилиши ва сотилиши, биржада шаклланган ўртача нархлардаги ўзгаришлар, корхоналар томонидан белгиланган графикларга риоя қилган ҳолда маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиб борилиши бўйича доимий равишда таҳлил ишлари ўтказилмоқда.Жумладан,Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар хусусан, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси таркибидаги “Урганч ёғ-мой” АЖ ва “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги дон корхоналаритомонидан биржа савдолари орқали сотилган маҳсулотлар бўйича кунлик маълумотлар қўмитага тақдим қилиб борилмоқда.
Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар давомида “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналари томонидан жорий йилнинг январь-июль ойларида омухта ем ҳамда арпа маҳсулотларини биржа савдоларида тасдиқланган кунлик графиклардан кам ҳажмларда қўйилганлиги ҳамда умуман қўйилмаганлиги ҳолатлари кузатилди.
Бунинг натижасида, ушбу даврларда омухта ем ва арпа маҳсулотларининг биржа савдоларида тасдиқланган кунлик графиклар асосида қўйилмаганлиги ҳамда кам ҳажмда қўйилганлиги сабабли биржа савдоларида маҳсулотларнинг ўртача нархлари кескин кўтарилиб кетиши оқибатида “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан – 782 870 сўм, “Шовот дон маҳсулотлари” АЖ томонидан – 2 026 850 сўм, “Хонка дон махсулотлари” АЖ – 154 000 сўм ва “Боғот-Дон” АЖ томонидан – 720 587 сўм миқдорида ортиқча даромад олинганлиги маълум бўлди.Юқоридаги ҳолатлар бўйича ҳудудий бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-банди 8-хатбоши талаблари бузилган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан иш қўзғатилди ва ортиқча олинган маблағлар қўмитанинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши тўғрисида Кўрсатма берилди.
4. Танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келган келишиб олинган ҳаракатлар бўйича.Ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан вилоятда ўтказилган жами 436 та танлов (тендер) савдолари жараёнларида иштирок этилган. Ушбу ўтказилган танлов (тендер) лар давомида рақобатга қарши ҳаракатларнинг олди олинган. Жумладан, 1 та лот бўйича танлов (тендер) савдоси бекор қилиниб қайта танлов ўтказилиши белгиланган.
Ҳисобот даврида ҳудудий бошқарма томонидан танлов (тендер) савдоларини ўтказиш билан боғлиқ жами 11 та қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 8 та Давлат буюртмачилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПҚ-3487-сонли қарори билан тасдиқланган стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналарга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилган.Шундан, 5 та ҳолатда буюртмачилар томонидан савдолар иштирокчиларининг фаолияти мувофиқлаштирилганлиги аниқланган.
Жумладан, Хива шаҳар Ҳалқ таълими бўлими, Урганч туман Ҳалқ таълими бўлими, Янгибозор туман Ҳалқ таълими бўлими, “Ичан қалъа” Давлат музей-қўриқхонасиҳамда Шовот туман 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг
14-моддаси 3-хатбоши талаблари бузилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан иш қўзғатилиб, савдоларнинг ташкилотчилари ва буюртмачиларига қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш, келгусида савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни қайта содир этмаслик тўғрисида муддатли Кўрсатма берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 14-моддаси 2-қисмига асосан ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан берилган Кўрсатмага мувофиқ танлов (тендер) савдоларига доир монополияга қарши талабларнинг бузилганлиги сабабли танлов савдосининг қарори ва шу савдо натижалари бўйича тузилган шартнома ушбу Давлат буюртмачилари томонидан ихтиёрий равишда бекор қилиниши таъминланган.
II. “Табиий монополияларни тартибга солиш, нарх ва тарифларни ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш” бўйича амалага оширилган ишлар.1. Табиий монополиялар.Ҳудудий бошқарма томонидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 2010 йил 11 октябрда 2147-сон билан рўйхатга олинган “Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом юзасидан мунтазам равишда ўрганиш ва таҳлил ишлари ўтказилмоқда.
Ҳозирги кунда вилоятда, жами қуйидаги 5 та табиий монополия субъектлари мавжуд бўлиб, улар 4 турдаги иш ва хизматлар кўрсатиш бўйича табиий монополия субъектлари давлат реестри рўйхатига киритилган.
1. “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК - аҳоли ва корхоналарга иссиқ сув ва иссиқлик энергияси етказиб бериш хизмати;2. “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ - аҳоли ва корхоналарга ичимлик суви етказиб бериш ҳамда оқава сув хизмати;3. “Темир йўл суви” МЧЖ - оқава сув хизмати; 4. “Хоразм Оби-Ҳаёт” МЧЖ - аҳоли ва корхоналарга ичимлик суви етказиб бериш;5. “City Building Sales” МЧЖ - аҳоли ва корхоналарга ичимлик суви етказиб бериш;(Қўмитанинг 2020 йил 28 сентябрдаги 93-П-сонли буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 11 октябрда 2147-сон билан рўйхатга олинган “Табиий монополия субъектларининг реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига ҳамда ҳудудий бошқарманинг 2020 йил
29 сентябрдаги 135 и/ч ва 136 и/ч -сонли буйруқларига мувофиқ, “Урганч халқаро аэропорти” МЧЖ аэропорт хизматлари бўйича Табиий монополия субъектларининг давлат реестри ҳудудий бўлимидан чиқарилди ва “Xorazm Suv Ta’minoti” МЧЖ сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича Табиий монополия субъектларининг давлат реестри ҳудудий бўлимига киритилди).Бундан ташқари, вилоят ҳудудида аэропорт хизмати кўрсатувчи “Урганч халқаро аэропорти” МЧЖ, аҳоли, корхона ва ташкилотларга электр энаргияси етказиб берувчи “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамдақувурлар орқали табиий газ узатиш хизматини кўрсатувчи “Урганчтрансгаз” УК, табиий газни қувурлар орқали транспортировка қилиш хизматини кўрсатувчи “Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ Республика миқёсида табиий монополиялар давлат реестрига киритилган.
Шунингдек. ҳисобот даврида ўтказилган ўрганишлар, таҳлиллар жараёнида, “City Building Sales” МЧЖга Хоразм вилояти Янгиариқ ва Янгибозор туманлари сув таъминоти объектларини Давлат хусусий-шерикчиликшартлари асосида берилганлиги ҳамда жамият томонидан жорий йилдан бошлаб Янгиариқ ва Янгибозор туманлари ҳудудидаги аҳоли ва корхоналарга ичимлик суви етказиб бераётганлиги маълум бўлди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 2010 йил 11 октябрда 2147-сон билан рўйхатга олинган “Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига ҳамда ҳудудий бошқарманинг 2020 йил 12 октябрдаги 150 и/ч –сонли буйруғига асосан “City Building Sales” МЧЖ сув таъминоти хизмати бўйича Табиий монополия субъектларининг давлат реестри ҳудудий бўлимига киритилди.
2. Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар.Ҳудудий бошқарма томонидан 2020 йил давомида монополияга қарши қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 22 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.Таҳлил натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида 18 та хўжалик юритувчи субьъектга нисбатан қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича муддатли кўрсатмалар берилди.(Махсус комиссия томонидан, 1 та ҳолатда иш қўзғатишни рад этиш тўғрисида ҳамда 3 та ҳолатда ишни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида Ажрим чиқарилган.)3. Монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиши
оқибатида аниқланган асоссиз даромадлар бўйича.1. Ҳудудий бошқарма томонидан, Хоразм вилоят тери-таносил касалликлари диспансерининг ҳудудий газ таъминоти филиали ҳисоблаган қарздорликдан норози бўлиб киритган аризаси юзасидан 6 925,3 минг сўм истеъмолчи ҳисобидан ортиқча олинган даромад суммаси аниқланган. Аниқланган ноқонуний даромадларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 йил 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан хўжалик субъектлари томонидан ихтиёрий равишда истеъмолчиларга қайтариш ва истеъмолчиси аниқланмаган ҳолатда махсус транзит ҳисоб рақамга ўтказиш юзасидан Хоразм вилоят ҳудудий газ таъминоти филиалига жорий йилнинг 14 феврал санасида 06-07/02-сонли муддатли Кўрсатма берилди.Хоразм вилоят ҳудудий газ таъминоти филиали томонидан ҳудудий бошқарманинг юқоридаги кўрсатма талаблари ихтиёрий бажарилмаганли сабабли, Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекисининг 178-моддасига асосан, жавобгар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб тегишли тартибда судга юборилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2019 йил2 апрелдаги 150/04-21-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидалари ҳамда 2018 йил 1 ноябрдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги
897-сонли қарори талабларига риоя этилиши юзасидан, “Ўзтрансгаз” АЖнинг Хоразм вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали томонидан 2018 йил ва 2019 йил
1-чораги давомида улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда ҳисобланган тўловлар ва қўлланилган тарифларнинг асослиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганиш ва таҳлил жараёнида “Ўзтрансгаз” АЖнинг Хоразм вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали янги нарх (тариф) қўлланилиши натижасида 1413 та ҳолатда истеъмолчиларга жами
10 866 347 700 сўм ортиқча тўлов ҳисобланганлиги аниқланган ҳамда 2019 йил
27 августда 05-11/22-сонли бажарилиши мажбурий бўлган Кўрсатма берилган эди.
Ҳудудий бошқарманинг юқоридаги Кўрсатма талаблари ихтиёрий бартараф қилинмаганлиги сабабли Иқтисодий судга даъво аризаси киритилиб, 2020 йил 23 июнь куни “Ўзтрансгаз” АЖга 1413 та истеъмолчилардан ортиқча ундирилган10 866 347,7 минг сўмни қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисида Қароқалпоғистон Республикаси Иқтисодий судининг 4-2201-2002/199-сонли Ижро варақаси чиқарилишига эришилди ҳамда Мажбурий ижро Тошкент шаҳар бошқармасига 2020 йил 24 августда 1285/01-11-сонли ёзишма орқали юқоридаги ижро варақасини ижро иши юритиш учун юборилди.3. Ҳудудий бошқарма томонидан, “Akbar Business Profit” МЧЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиали ҳисоблаган қарздорликдан норози бўлиб киритган аризаси юзасидан, истеъмолчига нисбатан 84 967,7 минг сўмлик табиий газ ҳақи нотўғри юклатилганлиги аниқланган. Ушбу ошиқча олинган маблағни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 йилдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан истеъмолчига қайтариш юзасидан “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиалига жорий йилнинг 8 сентябр санасида 06-07/15-сонли муддатли Кўрсатма берилди ҳамда юқорида кўриб чиқилган иш бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Хоразм вилоят прокуратурасига юборилди.Шунингдек, “Akbar Business Profit” МЧЖ томонидан “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали хисоблаган қарздорликдан норози бўлиб Урганч туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси юзасидан кўриб чиқилган ишда қатнашиб, истеъмолчининг қонуний ҳуқуқи ҳимоя қилинишига эришилди.
4. Олдинги йилларда ундиришга қўйилган 527 038,8 минг сўм маблағлардан жами 160645,9 минг сўм, шундан ҳисобот даврида 21656,0 минг сўм тегишли ҳисоб рақамларга ундирилди.III.“Маҳаллий ҳокимият органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш ва наҳолол рақобатга чек қўйиш” бўйича амалага оширилган ишлар.1. Қонун ҳужжатларини рақобатга таъсирини баҳолаш бўйича.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019 йил 19 апрелда 3155-сон билан рўйхатга олиган Қонун ҳужжатларини рақобатга таъсирини баҳолаш Методикасига асосан ҳудудий бошқарма томонидан, regulation.gov.uz сайти орқали жойлаштирилган вилоят бошқарув органлари ва маҳаллий ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича ўрганиш ишлари ўтказилиб, тегишли тартибда хулосалар расмийлаштилган.
Жумладан, ҳисобот даврида ҳудудий бошқарма томонидан 12 та шаҳар ва туманлар ҳокимларининг “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари ўрганилиб, қабул қилинишининг рақобат муҳитига таъсири баҳоланган.
Ушбу қарор лойиҳаларини рақобат муҳитига таъсирини ўрганиш жараёнида айрим туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркибига алоҳида бир суғурта ташкилоти ёки кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга алоҳида корхоналар киритилганлиги кузатилди.
Ушбу ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси талабларига зидлиги сабабли комиссия таркибидан хўжалик юритувчи субъектларни яъни алоҳида бир суғурта ташкилоти ёки кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга алоҳида корхоналарни чиқариб ташлаш, комиссия аъзоларининг вазифаларини аниқ белгилаш ҳамда қарор лойиҳасини қайта кўриб чиқиш лозимлиги юзасидан хулосалар расмийлаштирилиб тегишли ҳокимликларга юборилди.
Шунингдек, ҳудудий бошқарма томонидан қонун ҳужжатларини рақобатга таъсирини баҳолаш юзасидан regulation.gov.uz сайти орқали жойлаштирилган вилоят бошқарув органлари ва маҳаллий ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича мунтазам равишда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
2. Ноҳалолрақобатгачекқўйишбўйича. Ҳудудий бошқармага ҳисобот даврида ноҳалол рақобатга чек қўйиш бўйича жисмоний ва юридик шахслардан жами 8 та (шундан, 2 та мурожаат битта ҳолат бўйича) мурожаатлар келиб тушган. Жумладан,– Қўмита томонидан – 2 та;
– Прокуратура органлари томонидан – 3 та;
– Ҳудудий бошқарманинг ўзига – 3 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларни ўрганиш давомида Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан тегишли тартибда хулосалар олинган.
Мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра, 5 та хўжалик юритувчи субъектнинг мурожаати юзасидан тушинтириш берилган ва 2 та мурожаат юзасидан хўжалик юритувчи субъектга нисбатан иш қўзғатилиб, муддатли Кўрсатма берилган.
Шунингдек, 1 та ҳолатда Кўрсатма талаблари бажарилмаганлиги учун Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
3. Қўмита топшириқлари бўйича.Қўмитанинг 2020 йил 18 декабрдаги 1674/04-21-сонли топшириғи юзасидан.Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш хизматлари бозорида ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганиш ишлари, қўмита томонидан тақдим қилинган саволномага асосан, давлат солиқ бошқармаси, вилоят статистика бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари ва қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан олинган маълумотларга асосан ўтказилди.
Ўрганиш давомида, вилоят ҳудудида транспорт воситаларини қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун вақтинчалик майдонларда сақлаш бўйича хизматларни кўрсатувчи 11 та шаҳар ва туманларда 13 та (Урганч шаҳрида 3 та, Хива шаҳрида ва туманида 1 та, Ҳазорасп туманида 1 та, Боғот туманида 1 та, Хонқа туманида 1 та, Янгиариқ туманида 1 та, Шовот туманида 1 та, Қўшкўпир туманида 1 та, Гурлан туманида 1 та ва Тупроққалъа туманида 1 та) хўжалик юритувчи субъектлар мавжудлиги маълум бўлди.Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи 12 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган маълумотлар бўйича ўрганишлар олиб борилди.
2011-2020 йилларда қонун ҳужжатлари бузган хайдовчиларнинг транспорт воситаларини сақлаш хизмати бўйича ўтказилган танловлар тўғрисида маълумот.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 149-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2011 йил 31 майда 126қ-сонли қарори қабул қилинган ва махсус комиссия ташкил қилинган.
Ҳазорасп тумани, Боғот тумани, Хонқа тумани, Янгиариқ тумани, Хива тумани, Қўшкўпир тумани, Шовот тумани, Гурлан тумани ҳамда Янгибозор туманларида 1 тадан қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш хизматларини кўрсатиш бўйича “Хоразм ҳақиқати” газетасининг 2017 йил
8 февралдаги 11-сонида танлов ўтказилиши бўйича эълон берилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш хизматларини кўрсатиш бўйича юридик шахслар танловини ўтказиш бўйича вилоят комиссиясининг 2017 йил 11 мартдаги 1-сонли йиғилиш баённомасига асосан, танлов ўтказилган.
Ўтказилган тендерда, тендерга қўйилган 9 та транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш хизматларини кўрсатиш жойларидан, Гурлан туман бўйича 2 та талабгор иштирок қилган ва “Гурлансувқурилиш” унитар корхонаси тендер ғолиби деб эълон қилинган ва 2017 йилнинг 28 март санасида 1-сонли шартнома имзоланган.
Бундан ташқари, махсус комиссиянинг 2017 йил 9 ноябрдаги 512-сонли йиғилиш баённомасига асосан, Урганч шаҳар ҳудудидан 2 та, Хонқа туман ҳудудидан 2 та талабгор иштирок қилган ва Урганч шаҳар ҳудудидан “Урганч капитал таъмир монтаж” МЧЖ, Хонқа туман ҳудудидан “Намуна транс” оилавий корхоналари тендер ғолиби деб эълон қилинган ҳамда шартномалар имзоланган.
Қўмитанинг 2020 йил 24 июндаги 893/04-22-сонли топшириғи:Ҳудудий бошқарма томонидан қўмитанинг мазкур топшириғига асосан биржа савдолари орқали харид қилинган автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини юклаб жўнатишда “Урганч нефт базаси” МЧЖ томонидан асоссиз ундирилган ортиқча тўловларни харидорларга қайтарилиши бўйича тегишли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ-4664-сонли қарорининг 9-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 1 майдаги йиғилиш баёни билан нефть маҳсулотлари ва углеводородларни нефть базаларининг бўш сиғимларида сақлаш (қуйиш ва тўкиш ҳисобга олинган) бўйича хизматлар кўрсатиш учун тарифлар белгиланган.
Нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан “ЎзРТХБ” АЖ биржа савдоларида автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини сотиш бўйича шартномаларнинг алоҳида шартларида нефть базаларининг маҳсулотни юклаб жўнатиш бўйича харажатлари алоҳида тўлов ҳисоб варағига мувофиқ нефть базаларининг ҳисоб рақамига тўлаб берилиши кўрсатилган ва бу “Урганч нефт базаси” МЧЖ томонидан тасдиқланган тарифлардан ортиқча тўловлар ундирилишига сабаб бўлган.
Жумладан, 2020 йил 29 май кунидан “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан “ЎзРТХБ” АЖ биржа савдоларида автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини сотиш бўйича шартнома шартларига ўзгартириш киритилиб, алоҳида шартлар бандида нефть базаларининг маҳсулотни юклаб жўнатиш бўйича харажатлари товар нархига киритилганлиги кўрсатилган бўлсада, “Урганч нефт базаси” МЧЖ томонидан жорий йилнинг июнь ойида биржа савдолари орқали харид қилинган автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини юклаб жўнатиш бўйича жами 8 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлардан асоссиз равишда 17 495 455,58 сўм миқдоридаги маблағлар ундирилганлиги кузатилди ва ушбу маблағлар харидорларга қайтарилиши таъминланди.Қўмитанинг 2020 йил 5 октябрдаги 652/03-15-сонли топшириғи:Ҳудудий бошқарма томонидан, ички бозордаги асосий турдаги истеъмол товарларининг чакана нархлари доимий равишда мониторинг қилиб борилмоқда.
Бугунги кунда Республикамиз ҳудудида эпидемиологик вазият даврида, бозор савдо нуқталарида, йирик савдо мажмуаларида ва дўконларда истеъмол товарларининг айрим турлари нархларида кескин ошиши кузатилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда Қўмитанинг мазкур топшириғига асосан ҳудудий бошқарма томонидан вилоят ҳудудида жойлашган бозорларда, йирик савдо мажмуаларида ва дўконларда истеъмол товарларнинг нархларига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, шунингдек уларнинг сунъий ошишига олиб келиши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг келишиб олинган ҳаракатлари ва келишувлари аломатларини аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақобатни чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатлар ва битимларни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ таҳлилий ўрганишлар ўтказилди.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида айрим истеъмол товарлари нархларининг ошиши сабаблари қуйидагилар билан боғлиқ бўлганлиги кузатилди:
Олий навли ва биринчи навли импорт қилинган ун маҳсулоти бўйича:Коронавирус пандемияси таъсирида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун бир қатор давлатлар энг зарур маҳсулотлар экспортини чеклади ҳамда бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ошиши натижасида нарх-навонинг ўсиши кузатилди. Шу жумладан, ун маҳсулотининг нархларида ҳам ўсиш кузатилди.
Мамлакатимизга импорт қилинаётган ун маҳсулоти асосан Қозоғистон Республикасидан кириб келади.
Ун маҳсулотининг нархининг шаклланишида ғалланинг нархи асосий омил ҳисобланади.
Ҳисоб китобларга кўра, Қозоғистонда 2019 йилда олдинги йилга нисбатан
2–4 миллион тонна кам ғалла ҳосили олинган. Шунингдек, коронавирус пандемияси даврида кўплаб мамлакатлардаги каби карантин шароитидан келиб чиққан ҳолда Қозоғистон Республикасида ҳам савдо чекланди.
Бу ун маҳсулотининг нархларини ошишида ўз таъсирини кўрсатган. Шунингдек, мамлакатимизда карантин даврида ун маҳсулотига бўлган талаб ортган ва “вақтинчалик тартиб”га асосан аҳолига етказиб берилаётган ун маҳсулоти аҳолини ун маҳсулотига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондирилишига етмаётганлиги натижасида малакатимиз ички бозорларида 1 кг. импорт унининг баҳоси йил бошига нисбатан 20 фоизгача кўтарилган.
Халқаро ғалла кенгашининг тахминларига кўра, жорий йилда дунёда буғдой етиштириш 763,3 миллион тоннани ташкил этади (2019 йилда 762,2 миллион тонна), шу жумладан Қозоғистон 12,4 миллион тонна буғдой етиштиради (2019 йилда 11,5 миллион тонна) (манба: https://www.inform.kz/oz/kozogiston-galla-eksportini-oshiradi_a3697476 электрон манзили).Жорий йилда Қозоғистонда ғалла ҳосилининг ҳажми юқорилиги сабабли буғдой ва буғдой уни Марказий Осиё ва Афғонистон бозорларига экспорт қилиниши режалаштирилган.
Бу яқин кунларда ички бозорда ун маҳсулотининг нархлари барқарорлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Қўмитанинг 2020 йил 2 ноябрдаги 1418/04-21-сонли топшириғи юзасидан.Қўмитанинг юқоридаги топшириғига асосан, ўсимлик мойини ишлаб чиқариш, импорт қилиниши бозорида ўрганиш ишлари ўтказилди ва қуйидагилар маълум бўлди.
Вилоят божхона бошқармасидан олинган маълумотларга асосан, жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида вилоят ҳудудига 3 та хўжалик юритувчи (“Inter trade Хazorasp” МЧЖ, “Region foods” МЧЖ, “Nobel Trade import” МЧЖ) субъектлар томонидан ўсимлик мойи маҳсулотлари импорт қилиниб олиб келтирилганлиги кузатилди.Бундан ташқари, вилоят ҳудудида кунгабоқар донини импорт қилиб олиб келган ҳолда ўсимлик мойи маҳсулотини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган субъектлар мавжуд эмаслиги ва ўсимлик мойи маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъект сифатида 2 та хўжалик юритувчи субъеклар, яъни “Oasis's dream” МЧЖ (бугунги кунда ишлаб чиқариш дастгоҳларини чет элдан олиб келиш ишлари олиб борилмоқда) “Jannatmakon agrofirmasi” МЧЖ (чет элдан датгоҳлар олиб келинган ва бугунги кунда бино иншоотларнинг қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда) рўйхатдан ўтказилганлиги маълум бўлди.Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлардан олинган маълумотларга асосан 2019 йил ҳамда 2020 йил 1 ноябрга қадар вилоят ҳудудига ўсимлик мойи маҳсулоти импорт қилиниб олиб келинган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан олинган маълумотлар қўмитага тақдим қилинган.
Қўмитанинг 2020 йил 29 сентябрдаги 640/03-16-сонли топшириғи юзасидан:Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг юқоридаги топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги “Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4341-сонли қорори талабларига асосан “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибига кирувчи тикув-трикотаж корхоналари қурилишида лойиҳа ва пудратчи корхоналарни танлаш жараёнини қонунийлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
“Хоразм барака чеварлари” МЧЖдан олинган маълумотларга асосан, вилоят ҳудудидаги 6 та туманларда (Шовот тумани, Янгиариқ тумани, Қушкўпир тумани, Хива тумани, Янгибозор тумани, Тупроққальа тумани)тикув-трикотаж мажмуаларини қурилиши режалаштирилган. Шундан, 5 таси (Шовот тумани, Янгиариқ тумани, Тупроққальа тумани, Хива тумани ва Янгибозор тумани)да қурилиш ишларини амалга оширувчи пудратчи корхоналарни танлаш учун 2019 йил 19 апрелда танлов савдолари ўтказилган ва танлов натижалари бўйича1-сонли баённома билан расмийлаштирилган.
Ўтказилган танлов савдоларида “Миронкўл файз хосил” МЧЖ томонидан тақдим қилинган таклифларга асосан, ҳар битта тумандаги мажмуани қурилиши учун 935 407 029 сўм, қурилиш муддати 60 кун, “Чиғатоққальа қурилиш мантаж” МЧЖ томонидан тақдим қилинган таклифларга асосан, мажмуани қурилиши учун 955 000 000 сўм, қурилиш муддати 70 кун ва “Истирохат қурилиш” МЧЖ томонидан тақдим қилинган таклифларга асосан, мажмуани қурилиши учун 945 000 000 сўм, қурилиш муддати 65 кун таклифлари билан иштирок қилган ва “Миронкўл файз хосил” МЧЖ танлов ғолиби деб эълон қилинган.
Бундан ташқари, Қушкўпир туманидаги мажмуани қурилиши учун 2019 йил 10 июнда ўтказилган танлов натижалари бўйича 11-сонли баённома расмийлаштирилган. Баённомага асосан, танловда 3 та иштирокчи жумладан, “Комплект эффект строй” хусусий фирмаси – 1 820 млн.сўм, “Хўжаликлараро автокорхона” МЧЖ – 1 700 млн.сўм, “Штамп ва пресформа маҳсулотлари” МЧЖ – 1 600 млн.сўм таклифлари билан иштирок қилган ва танловда “Штамп ва пресформа маҳсулотлари” МЧЖ ғолиб деб топилган.
Ташкил этилган тикув-трикотаж мажмуаларини қисқа муддатларда ишга туширилишини таъминлаш мақсадида, “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидаги “Хоразм барака чеварлари” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги ПҚ-4341-сонли қарорининг 5-бандига асосан лойиҳани амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини танлаш танлов ўтказилмасдан туман ҳокимликларининг кафолат хати асосида амалга оширилган
IV. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйичаҲудудий бошқарма томонидан ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали 238 марта чиқишлар, шундан
27 марта телевиденияда, 8 марта республика ва вилоят радиоларида, 26 марта газеталарда, 137 марта ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар қилинди. Ўтказиладиган тадбирлар семинарлар ва бошқа тадбирлар учун 12 марта телеканаллар орқали эълонлар берилди. Шунингдек истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонуни ва қонуности ҳужжатларини тарғиб қилиш мақсадида 28 марта ўқув амалий семинарлари ўтказилди.
Агентликнинг 28.02.2020 йилдаги 19-ич сонли буйруғи ижроси
бўйича батафсил маълумот Агентликнинг 28.02.2020 йилдаги 19-и/ч-сонли буйруғига асосан, ҳудудий бошқарма томонидан 04.03.2020 йилда 42-и/ч-сонли буйруқ қабул қилинди ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора тадбирлар белгилаб олинди.
Жумладан, умумтаълим мактабларида соғлом овқатланиш тарғиботини кучайтириш, ўқувчиларни соғлом турмуш тарзи, санитария қоидалари, нормалари ва шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш юзасидан ҳудудий бошқарма ташаббуси билан, Ҳалқ таълими бошқармаси, Соғликни сақлаш бошқармаси, вилоят Санитария осойишталик маркази, “Ўзстандарт” агентлиги вилоят бўлими вакиллари иштирокида “Бола саломатлиги – тўғри овқатланишга боғлиқ”, “Соғлом танда – соғлом ақл” мавзуларида ҳамда агентлик ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда тасдиқланган қўшма топшириқ бўйича “Сифат танлови – соғлом овқатланиш гарови” мавзусида семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Шунингдек, ҳудудий бошқарма томонидан 15-март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, савдо, коммунал, тиббий хизмат кўрсатиш соҳалари обеътларида истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифати, яратилган шароитлар бўйича йилнинг 12 март куни Пресс-тур ўтказилди.Ўтказилган пресс турни вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда, “Урганч деҳқон бозори” АЖ, “Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ, “Туямуйин Урганч” МСҚФБ, “Тоза ҳудуд” ДУК, “Дори-дармон” АЖ ҳамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Пресс-тур ўтказилди. Пресс-тур давомида истеъмолчиларга яратилган шароитлар, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳолати, дори воситаларини сотиш, сақлаш, тайёрлаш, утилизация қилишга қўйилган талаблар, аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати, пуллик ва бепул хизмат турлари, қўшимча сервис хизматлар кўрсатилиши бўйича соҳа мутахассислари томонидан ахборотлар берилди.
- Аҳолини истеъмолчи сифатида ҳуқуқ ва маданиятини такомиллаштириш, уларни билими, саводхонлигини ошириш борасида, 15 март - Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган кенг қамровли маърифий ишларни юқори савияда ўтказиш мақсадида, ҳудудий бошқарма биносида барча истеъмолчилар, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик учун “ОЧИК ЭШИКЛАР КУНИ” маърифий амалий тадбирларни ўтказилди. Тадбир учун презентациялар ва видео роликлар тайёрланди ва оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳудудий бошқарма томонидан истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш борасида амалга оширилган ишлар билан таништирилди.Бундан ташқари, ушбу йўналиш бўйича белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида, Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган кенг қамровли маърифий ишларни юқори савияда ўтказиш мақсадида, вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Сиз ўз хуқуқларингизни биласизми” мавзусида ижтимоий видеороликлар тайёрлаш бўйича кўрик танлов ўтказилди. Кўрик танлов ижтимоий тармоқларга тарқатилди ва интернет фойдаланувчилари томонидан баҳоланди. Кўрик танловда 1-ўринни 30-сонли умумтаълим мактаб, 2-ўринни
29-сонли умумтаълим мактаб, 3-ўринни 22-сонли умумтаълим мактаблари эгалладилар. Танловда ғолиб бўлган умумтаълим мактаблари ҳудудий бошқарманинг фахрий ёрлиғи ва совғалар билан тақдирландилар.
Агентликнинг 2020 йил 11 июндаги 01-04/1360- сонли топшириғи юзасиданҲудудий бошқарма томонидан, вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган чакана савдо объектларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган Чакана савдо қоидаларининг 20-бандига мувофиқ, сотувчи-ходим товарнинг номи, унинг сорти, маркаси, модели, типи, товарнинг оғирлиги, ўлчами ёки бирлигига нархи кўрсатилган ҳолда сотиладиган товарларнинг ягона намунадаги ва аниқ расмийлаштирилган нархномалари бўлишини таъминлаш, 190-бандига асосан, товарларда нархномалар бўлмаганда ёки атайин нотўғри расмийлаштирилган нархномалар қўйилиши қонун бузилиши ҳисобланиши, шунингдек Чақана савдо қоидаларининг 40-бандига мувофиқ, озиқ-овқат товарларини витринада қуёш нурлари ва ёғингарчиликларнинг тўғридан-тўғри таъсирига учрайдиган ҳолатларда, шунингдек товарларни ёнма-ён сақлаш тартиби бузилган ҳолда сақлашга ва жойлаштиришга йўл қўйилмаслиги тўғрисида 130 та тадбиркорлик субъетларида мониторинг ишлари олиб бориб 105 та тадбиркорлик субъектларида нарх наволарнинг жойлаштирилиши, ҳамда 4 та тадбиркорлик субъектларида товарларнинг ёнма-ён сақлаш қоидаларига амал қилиниши юзасидан огохлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2017 йил 12 декабр куни ўтказилган йиғилиш баёни 5-сонли иловаси билан тасдиқланган “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари харид нархларининг энг юқори чегарасини белгилаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосидаги вазифалар ижроси юзасидан, ҳудудий бошқарма томонидан вилоят ҳудудларидаги жойлашган турғун савдо шохобчаларида, ишлаб чиқарувчи субъектларда сотилаётган 108 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг энг юқори чакана нархлари тўғрисидаги маълумотлар туман шаҳарлар кесимида ўрганилиб, хар ой якуни билан вилоят ҳокимлигига ҳамда вилоят Ғанзачилик бошқармасига тақдим этилиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Шовот тумани ички бозорида ва шу туманга чегарадош бўлган Туркманистон Республикаси Дашогуз шаҳрида сотилаётган асосий турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана нархлари кузатув йўли орқали ўрганилиб, ҳар ойининг 30-санасига қадар ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар ўрганилиб, агентликка тақдим қилиб борилмоқда.
Агентликнинг 2020 йил 17 апрелдаги 942/01-07- сонли
топшириғи юзасиданҲудудий бошқарма томонидан, вилоятдаги бозорлар, савдо дўконлари ва дорихоналарда тиббий ҳимоя ниқоблари мавжудлиги ва чакана нархлари юзасидан ҳамда вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган тиббий ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда таҳлил қилиниб, маълумотлар агентликка тақдим қилиб борилмоқда.
Агентликнинг 2020 йил 9 январдаги 63/01-08-сонли топшириғи юзасиданБозорлар ва савдо мажмуаларида “Истеъмолчи бурчаги” ташкил килишЎзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4551-сон қарори билан тасдиқланган “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўлимидаги 14.3-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, худудда фаолият юритувчи бозорлар ва савдо комплексларида “Истеъмолчи бурчаги»ни ташкил қилиниши ва бунда сифатсиз (шу жумладан сертификати бўлмаган, муддати ўтган, сақлаш шароитига амал қилмаган) товарлар бўйича мутасадди органларнинг ишонч телефонлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирилди.
Агентликнинг 2020 йил 18 сентябрдаги 01-04/2388-сонли топшириғи юзасиданҲудудий бошқарма томонидан интернет-дўконларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига, хусусан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги
185-сонли қарори билан тасдиқланган Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларига риоя этилиши бўйча ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар натижасида интернет-дўконлар орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома асосида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари аниқланмади. Қўшимча ўрганишлар натижасида вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятларини амалга оширишда Интернет дўкон (телеграм канал)лар орқали сотишни йўлга қўйганлиги маълум бўлди. Ушбу телеграм каналларда товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдисини амалга оширишда конунчилик талабларига тўғрилиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
Агентликнинг 2020 йил 27 октябрдаги 01-04/3090-сонли топшириғи юзасиданЎзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан махсус комиссия”нинг 2020 йил 24 июлдаги 37-сонли баёни 9-банди ижроси ҳамда фуқаролар мурожаатларини шунингдек мониторинг натижаларини инобатга олиб, вилоятда фаолият кўрсатаётган 11 та фармацевтика фаолиятини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилини ҳабардор қилиш тартибида назорат текшируви ўтказилди.
Ўтказилган текширишларда, ушбу субъектлар томонидан 5 та ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси талаблари, 11 та ҳолатда Қонуннинг
6, 9-моддаси талаблари, 10 та ҳолатда 11-модда талаблари, 6 та ҳолатда “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 20-моддаси талаблари, 5 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2647-сонли Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя қилинмаслик ҳолатлари аниқланди.
Шу сабабли, ушбу субъектларга нисбатан ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилиб, йўл қўйилган қонунбузилишларни бартараф қилиш ва қайта такрорламаслик юзасидан муддатли Кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, яроқлилик муддати ўтган, ишлаб чиқариш санаси кўрсатилмаган дори воситалари реализация қилинаётганлиги сабабли, 9 та дорихоналар мансабдор шахсларига маъмурий чоралар кўрилиши белгиланди.
Бундан ташқари, барча дорихоналарда ўтказилган текшириш натижасида аниқланган камчиликлар бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ваколат доирасида чора кўриш учун маълумотлар берилди.
Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган текшириш натижалари бўйича маълумотлар Агентликка тақдим қилиб борилмоқда.
Ҳудудий бошқарма томонидан 27 ноябр куни ташкил қилинган амалий семинар юзасиданҲудудий бошқарма томонидан 2020 йил 27 ноябр куни Хоразм вилояти вилоят Соғлиқни-сақлаш бошқармасида Дори-дармонлар воситалари ва тиббиёт буюмларининг нарх-навоси, истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар санитария-гигиена талабларига мослиги ва яроқлилик муддати тугаган дори воситалари ва тиббий буюмлар утилизайия қилиш тартиб тўғрида мутассадди ташкилотлар билан ҳамкорликда улгиржи ва чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектларида истеъмолчиларнинг ҳуфуқлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши тадбиркорлик субъектларида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан бир қатор тегишли чоралар кўрилаётганлиги юзасидан амалий семинар ташкил қилинди.
Амалий семинарда вилоят фармацевтика агентлиги ҳудудий бўлинмаси, вилоят экология бошқармаси ва давлат санитария эпидемиологиява жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси ва “Хоразм дори-дармон” МЧЖнинг Урганч шаҳарда фаолият юритаётган барча филиаллари ходимлари иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2647-сонли қарори талабларига риоя этилиши юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан махсус комиссия”нинг 2020 йил 24 июлдаги 37-сонли баёни 9-банди ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, Агентлик томонидан аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида, мамлакатимизда сотилаётган дори-дармонларнинг энг юқори нархлари тўғрисида маълумот олиш имконини берувчи яратилган @dorinarx_bot телеграмм ботининг истеъмолчиларга бир қатор қулайликлар яритилганлиги юзасидан маҳаллий ОАВда чиқишлар қилинди.
Агентликнинг 2020 йил 4 декабрдаги 779/2-01-сонли қўшма топшириғи юзасиданҲудудий бошқарма томонидан, “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Хива шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда хуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли ва 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сон Фармонлари ижросини таъминлащ, ҳамда аҳолини савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда дори воситаларининг чакана савдоси масалаларида қонунчилик хужжатлари билан белгиланган хақ-хуқуқлари хақида хабардор қилиш, бу соҳада мавжуд, муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечими юзасидан истеъмолчиларнинг билими ва саводхонлигини ошириш мақсадида “8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни”га бағишланган семинар ўтказилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйичаЖорий йил давомида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ва ўрганиш ишлари ўтказилиб, ўрганишлар натижаси бўйича 30 та қонунбузар субъектлар нисбатан ваколат доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2005 йил 5 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида иш қўзғатилиб, қонунбузилишларни бартараф қилиш ва қайта такрорламаслик юзасидан муддатли Кўрсатмалар берилди.
Қонунбузилиш содир қилган субъектлар томонидан 2640,37 млн.сўм миқдорида ошиқча маблағ олинганлиги аниқланиб, ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариш бўйича муддали кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, қонунбузилишларга йўл қўйган 12 нафар мансабдор шахс томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинганлиги учун, Ўзбекистон Республикаси МЖтКга асосан чоралар кўрилди.
Ҳудудий бошқармага истеъмолчилар томонидан қилинган
мурожаатлар таҳлили ва бу борада амалга оширилган ишлар Ҳудудий бошқармага истеъмолчилар томонидан ҳисобот даврида 903 та ариза келиб тушган. Ушбу аризаларнинг 101 таси ҳудудий бошқармага қилинган мурожаатлар, 29 таси ижтимоий тармоқлар орқали қилинган мурожаатлар, 204 таси ишонч телефони орқали, 208 таси агентлик орқали, 4 таси агентлик томонидан ўтказилган сайёр қабулда 357 таси ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган сайёр қабулда қилинган мурожаатлардир.Ушбу 903 та мурожаатларни соҳалар бўйича таҳлил қилинганда,619 таси уй-жой, комунал ва транспорт хизматлар (68,5 фоиз), 137 та савдо ва умумий овқатланиш (15,2 фоиз), 90 та алоқа ва ижтимоий хизматлар
(10,0 фоиз), 57 таси реклама ва бошқа соҳаларга (6,6 фоиз) тўғри келади.
Ушбу мурожаатларнинг ўрганиш натижасида 225 млн 462 минг сўм миқдорида маблағ истеъмолчиларга қайта ҳисоб - китоб қилинди.
Агентликнинг 2020 йил 08 октябрдаги 01-03/2727-сонли топшириғи бўйичаҲудудий бошқарма томонидан, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг топшириғига асосан Хоразм вилоятида аҳолидан чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати билан шуғулланувчи “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан кўрсатилаётган хизматлар ўрганиб таҳлил қилинди.
Ўтказилган ўрганишлар давомида 2020 йилнинг 6 ойи давомида Хоразм вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан аҳолидан олиб чиқиб кетилган маиший чиқиндилар миқдори ва уларнинг нархлари маълумот олиш йўли орқали ўрганиб таҳлил қилиб чиқилди.
Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил 28 февралдаги 81қ-сонли қарорига асосан бир киши учун бир кунда хизмат кўрсатиш нормаси 0,75 килограмм (750 гр) тасдиқланган бўлиб, 2019 йил 16 мартдаги 146қ сонли қарори билан бир киши учун бир ойга 2300 сўм тариф белгиланган.
Мазкур меъёрлар ўрганилиб, ҳисоблаб чиқилганда 1 килограмм учун аҳоли жон бошига 102,2 сўмдан тўғри келиши маълум бўлди. Вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан олинган маълумотларга асосан, танланма равишда Хонқа ҳамда Янгиариқ туманларида маҳаллалар кесимида аҳолидан маиший чиқиндиларнинг олиб чиқиб кетилиши ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди.
Ушбу кўрсаткичлар бўйича Хонқа туманидаги барча маҳаллалари таҳлил қилиб ўрганилди ва туман бўйича бир ойда жами 147 866,7 килограмм
15 111 977 сўмлик, олти ойда 90 671 860 сўмлик кўрсатилмаган хизматлар учун хақ олинганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, Янгиариқ туманида чиқинди олиб чиқилиши ҳолати ўрганилганда, ҳудди шу камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Янгиариқ туманидаги барча маҳаллалар таҳлил қилиб ўрганилганда бир ой давомида жами 513 839 килограмм (52 514 295 сўмлик) чиқинди кам олиб чиқилган бўлиб, олти ой давомида 315 085 768 сўмлик кўрсатилмаган хизматлар учун хақ олинганлиги маълум бўлди.
Хонқа ва Янгиариқ туманлари маҳалларида жорий йилнинг 6 ойи давомида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ҳолати ўрганилганда жами 405 757 628 сўмлик кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олинганлиги маълум бўлди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Хоразм вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси, 2-қисми талабига риоя қилинмаганлиги маълум бўлди.
Шу сабабли, ҳудудий бошқарма томонидан Хоразм вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКга нисбатан иш қўзғатилиб, истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича 20.11.2020 йил 09-09/17-сонли Кўрсатма берилди.
V. Реклама фаолиятини тартибга солиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйичаАгентликнинг 22.06.2020 йилдаги 01-06/1478-сонли топшириғиЎзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан Хоразм вилояти ҳудудида фаолият юритаётган https://t.me/URGANCHSHAROB телеграм тармоғи орқали жойлаштирилаётган маълумотлар реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказилган. Ўтказилган ўрганишда, ушбу телеграм тармоғи орқали алкоголли маҳсулотлар фото суратлари мавжудлиги кузатилди. Бу юзадан “URGANCH SHAROB” АЖдан сўров йўли билан олинган маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқда ташкил этилган https://t.me/URGANCHSHAROB телеграм тармоғи (группаси) “Urganch Sharob”АЖ бошқарув савдо шаҳобчалари ходимлари томонидан ташкил қилинганлиги ва телеграм тармоғидаги группа фаолияти тугатилди ва Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талаблари тушунтирилди ва қонун бузулиш ҳолатлари бартараф қилинди.Агентликнинг 06.07.2020 йилдаги 01-06/1734-сонли топшириғиҲудудий бошқарма томонидан, оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, босма нашрлар), интернет ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги қонуни ва қонуности ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўтказилган ўрганишлар жараёнида Хоразм вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган https://t.me/aroksharob телеграм группаси орқали алкогол маҳсулотлари фото суратлари жойланганлиги ва ушбу телеграм канали “Муродбек Мақсудбек Дилафруз” МЧЖ томонидан очилганлиги кузатилди. Бу юзадан МЧЖ рахбарига Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги қонуни бўйича оғзаки равишда тушунтирилди ва тушунтириш хати олиниб телеграм группаси фаолияти тугатилди.Агентликнинг 2020 йил 04 февралдаги 01-06/343-сонли топшириғиҲудудий бошқарма томонидан мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, 2020 йил 1 февраль ҳолатига автомашиналарни ижарага бериш ёки кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи сифатида давлат рўйхатидан ўтган (ИФУТ: 71100, 71210) вилоятимиз ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати шакллантирилди.
Давлат хизматлари маркази, Давлат солиқ бошқармаларидан олинган маълумотларга асосан, шу фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга реклама тўғрисидаги қонун хужжатлари талабларига муофиқлиги юзасидан сўров хатлари юборилиб ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, вилоятдаги автомобилларни лизинг, ижара, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан рекламалар берилмаганлиги ва реклама тўғрисидаги қонун хужжатлари талаблари бузилмаганлиги маълум бўлди.
Агентликнинг 27.02.2020 йилдаги 01-06/561-сонли топшириғиҲудудий бошқарма томонидан Агентликнинг “Piyoda keeling!”, “Mehmonimiz bo’ling va Qimmatbaho MEBEL YUTIB OLING!”, сокларининг “Оч ва ютиб ол!”, “Утоли жажду и выиграй миллион”, “Kutib oling, Malibu yutib oling!” ва бошқа шу каби бўрттирувчи ва истеъмолчиларни чалғитувчи иборалардан фойдаланмаслик ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги қонуни ва қонуности ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши юзасидан тайёрланган расмий тушунтириш хати оммавий ахборот воситалари, реклама тарқатувчилар ва реклама агентликларига етказилди.
Агентликнинг 14.07.2020 йилдаги 01-06/1709-сонли топшириғиҲудудий бошқарма томонидан Агентликнинг 2020 йил 14 июлдаги
01-06/1709 сонли топшириғини бажариш мақсадида республикамизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида “Covid-19” тест таҳлиллари олинганлиги тўғрисида маълумотномалар талаб этилаётган шароитда бундай таҳлилларни ўтказувчи тиббиёт муассасалари рекламаларини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган талабларга қатъий риоя этилиши юзасидан агентлик томонидан тайёрланган тушунтириш хати вилоятдаги оммавий ахборот воситалари, реклама агентликларига тарқатилди.
Агентликнинг 28.07.2020 йилдаги 01-06/1817-сонли топшириғиҲудудий бошқарма томонидан Агентликнинг 01-06/1817 сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, Агентликнинг 22.07.2020 йилдаги 01-06/1785-сонли турли зарарли микроб ва вирусларни йўқ, қилишда бирламчи ёрдам воситаси сифатида қўлланиладиган қўл учун антисептик воситалар сифатида қўлланиладиган қўл учун антисептик воситалар рекламасида – “бактерияларни 99,9 фоиз йўқ қилади”, “антибактериальное”, “универсальный спрей АНТИСЕПТИЧЕСКИ, уничтожает бактерии 99,9%,” “Антисептик убивает 99,9% микробов”, “эффективно очищает кожу рук от бактерий на 99,9%”, “Антисептик 99,9% вирус, бактерия ва микробларни ўлдиради”, “защита на 99,9%” ва бошқа шу каби бўртирувчи ва истеъмолчиларни чалғитувчи иборалардан фойдаланмаслик ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги қонуни ва қонуности ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши юзасидан тайёрланган расмий тушунтириш хати оммавий ахборот воситалари, реклама тарқатувчилар ва реклама агентликларига етказилди.
Агентликнинг 30.09.2020 йилдаги 01-06/2569-сонли топшириғиЎзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ушбу топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти ҳудудида фаолият юритаётган https://t.me/Xorazimliklar телеграм тармоғи орқали жойлаштирилаётган маълумотлар реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказилган. Ўтказилган ўрганишда, ушбу телеграм тармоғи орқали STUDY IN KAZAKHSTAN компанияси ёрдамида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон университетларининг талабаси бўлинг номли рекламаси “Реклама тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари талабларига мос эмаслиги кузатилди.
Юқоридагилар келиб чиқиб, реклама тарқатиш фаолияти билан шуғулланувчи барча хўжалик юритувчи субъектларига реклама тарқатилишида “Реклама тўғрисида”ги қонунига ва қонуности ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан огоҳлантириш хатлари тақдим қилинди ҳамда https://t.me/Xorazimliklar телеграм каналида STUDY IN KAZAKHSTAN компанияси ёрдамида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон университетларининг талабаси бўлинг номли рекламаси олиб ташланган.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил
20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарор ижросини сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимининг 25 февралдаги 76к-сонли қарорига асосан туманлар (шаҳарлар) кесимида махсус ишчи гуруҳлар тузилди.
Мазкур ишчи гуруҳ билан биргаликда, асосан вилоятда жойлашган ташқи реклама воситлари хатлов ўтказилиб, хўжалик юритувчи субъектлари ва маҳаллий ҳокимиятга тегишли жами 359 та ташқи реклама қонструкцияси аниқланган.
Аниқланган жами 359 та ташқи реклама конструкциясидан қарор талабларига мослаштириладиган ва демонтаж қилиниши лозим бўлган 131 та ташқи реклама конструкциясига жами 52 та кўрсатма берилган.
Бундан ташқари, бугунги кунда қарор талбалрига мослаштириш ҳамда демонтаж қилиш лозим бўлган жами 36 та конструкциялар тадбиркорлик субъектлари томонидан тегишли ишлар амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари, ҳудудий бошқарманинг Реклама фаолиятини тартиб солиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори
104-сонли қарори ҳамда бу борада Хоразм вилоят ҳокимининг 25 февралда
76к-сонли қарориларни мазмун мохиятини тушунтириш мақсадида жорий йилнинг 17-март куни Хоразм телерадиокомпаниясида ва 18 март куни “S-Iqbol” телеканалида чиқиш қилинган ҳамда “IQBOL FM” радиоси орқали 13 март куни хабарлар дастури орқали 3 маротаба эфирга берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори ва вилоят ҳокимининг 25 февралдаги 76к-сонли қарорининг
4-иловаси билан тасдиқланган Низомга асосан, ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) ташқи реклама жойлаштириш учун йиғим миқдори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан белгиланиши қайд қилинган.
Шунга асосан, ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) ташқи реклама жойлаштириш учун йиғим миқдорларини тасдиқланиши учун жорий йилнинг 4 сентябрь куни 15 сессиясида кўриб чиқилиб, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг Хоразм вилоятида ташқи реклама объектларига ташқи реклама жойлаштириш учун йиғим миқдорини белгилаш тўғрисида
15-58-сонли қарори қабул қилинди ва йиғимлар тасдиқланди.
VI. Истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва уларнинг таҳлили.Ҳудудий бошқармага истеъмолчилар томонидан ҳисобот даврида 593 та ариза келиб тушган. Ушбу аризаларнинг 124 таси ҳудудий бошқармага қилинган мурожаатлар, 58 таси виртуал қабулхонаси орқали қилинган мурожаатлар, 244 таси ишонч телефони орқали, 167 таси қўмита ва агентлик орқали, қабул қилинган мурожаатлардир.
VII. Оммавий ахборот воситаларида чиқишлар бўйича.Ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали жами 210 маротаба чиқишлар қилинган.Жумладан, Телевидение ва радиода 47 маротаба, Босма ОАВ (газета, журналлар)да 26 маротаба, Электрон ОАВ да 137 маротаба, Идора тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати борасида жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича 28 маротаба тадбирлар ўтказилган.
I.Товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш, устун мавқеини суиистеъмол қилиш, тил бириктиришлар ва картел келишувларга қарши курашиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2019-йил 24-январдаги ПҚ-4126-сонли қарорига асосан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ташкил қилинган бўлиб, ушбу қарорга асосан белгиланган функсиялардан келиб чиққан ҳолда, рақобатни ривожлантириш, товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш, картел келишувлар ва тил бириктиришлар каби рақобатга қарши ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 15-майдаги 402-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисида”ги Низом тасдиқланган ва Низомда Монополияга қарши курашиш қўмитаси мақоми, асосий вазифалари, функсиялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, унинг раҳбарларининг функсионал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарликлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-июлдаги “Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6019-сонли Фармонига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига қўшимча вазифа ва функсиялар юклатилган.
Ҳудудий бошқарманинг “Товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш, устун мавқени суиистеъмол қилиш, тил бириктиришлар ва картел келишувларга қарши курашиш” бўлими томонидан (кейинги жумлаларда “бўлим” – деб юритилади), 2021-йил давомида (кейинги жумлаларда “ҳисобот даври” – деб юритилади) товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш, устун мавқени суиистеъмол қилиш, тил бириктиришлар ва картел келишувларга қарши курашиш борасида, қўмита топшириқлари ҳамда иш режа асосида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Бўлим ходимлари томонидан қўмита ва вилоят ҳокимлиги топшириқлари, хўжалик юритувчи субектлардан келган мурожаатлар, шунингдек ҳудудий бошқарманинг асосий иш режасида белгиланган вазифалар бўйича топшириқлар ижроси ўз муддатларида таъминланиб келинмоқда.
Шунингдек, ҳисобот даврида бўлим ходимлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мавжуд қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида, ўрганиш ва таҳлил ишлари амалга оширилди.
Товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таҳлил қилиш борасида
амалга оширилган ишлар хусусида.
Ҳудудий бошқарма томонидан, ҳисобот даврида жами 20 тадан ортиқ товар ва молия бозорларида ўрганиш ва таҳлил ишлари амалга оширилди.
Жумладан,
– автомобил йўллари қуришни лойиҳалаштириш ва реконструксия қилиш ишлари учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ва техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқариш хизмати вагон тарозиларини ўрнатиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматлари;
– озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хусусан ун ва ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
– қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, хусусан пишган ғишт, қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш;
– телекоммуникация (интернет, мобил алоқа) хизматлари;
– қурилишда лойиҳалаш хизматлари;
– мол-мулкни баҳолаш хизматлари;
– композит шиша толали маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш бозорларида ўрганиш ва таҳлил ишлари амалга оширилган.
Юқоридаги ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги “Урганч нефт базаси” МЧЖни нефт маҳсулотлари (бензин, дизел)ни yeтказиб бериш хизмати бўйича ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги “Хоразмйўлиндустрия” УКни асфалт-бетон қоришмаси ишлаб чиқариш бўйича Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритиш мақсадга мувофиқлиги бўйича Қўмитага таклиф киритилган.
Шунингдек, бўлим ходимлари томонидан, ҳудудий бошқарманинг иш режасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-июлдаги ПФ-6019-сонли Фармони 2-иловаси билан тасдиқланган 2020-2024-йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг 18-бандига мувофиқ имтиёз ва преференсияларнинг самарадорлигини баҳолаш юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилган.
Ўрганиш ишлари вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда вилояти Божхона бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган, давлат томонидан солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференсиялар берилган хўжалик юритувчи субектлар тўғрисидаги тақдим қилинган маълумотларга асосан амалга оширилган.
Тақдим қилинган маълумотларга асосан 2018-2019-йиллар ҳамда 2020-йилнинг 1-ярим йили давомида вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган жами 2022 та субектлар 3 395,8 млрд. сўмлик солиқ ҳамда божхона имтиёзларидан фойдаланилганлиги кузатилди.
Жумладан, вилоят ҳудудидаги хўжалик юритувчи субектлар томонидан 2018-йилда 1 144,4 млрд. сўмлик, 2019-йилда 1 839,1 млрд. сўмлик ва 2020-йил 1-ярим йили давомида 334,0 млрд. сўмлик солиқ ҳамда божхона имтиёзлардан фойдаланилган.
Ўтказилган ўрганиш давомида қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан хўжалик юритувчи субектларга индивидуал солиқ ҳамда божхона имтиёзлари, преференсиялар ва эксклюзив ҳуқуқлар берилганлиги кузатилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 4-майдаги ПҚ-3694-сонли қарори 6-банди. “Халқ банки ва Микрокредитбанк 2023-йил 1-январга қадар қуйидаги тўловлардан озод этилсин:
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган банк жиҳозлари ва техникаларини олиб кириш учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно)”.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 17-ноябрдаги ПҚ-2658-сонли қарори 14-банди. “Ўзагросервис” АК таркибига кирувчи ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий филиаллари томонидан кўрсатиладиган механизатсиялашган, таъмирлаш ва техник хизматлар 2022-йил 1-январгача ҚҚС тўлашдан озод қилинсин”.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 24-апрелдаги ПҚ-2922-сонли қарори 10-банди. “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК 2022-йилнинг 1-январигача:
барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган қурилиш техникаси, кичик механизатсия воситалари, материал ва ускуналар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин”.
Шунга кўра, бозордаги соғлом рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида, юқоридаги кўрсатилган номатив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан берилган индивидуал солиқ ҳамда божхона имтиёзлари, преференсиялар ва эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан таклиф киритиш мақсадга мувофиқлиги бўйича қўмитага таклиф юборилди.
Товар ва молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик
юритувчи субектлар Давлат реестри бўйича.
Ҳисобот даврига товар ва молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субектлар Давлат реестрига киритилган субектлар сони 7 тани, маҳсулот (иш, хизмат)лар сони эса 6 тани ташкил қилди.
1. Хоразм вилояти автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси:
– иссиқ ва совуқ асфалт бетон ишлаб чиқариш.
2. “Ўзбекекспертиза” АЖ “Хоразмекспертиза” МЧЖ шаклидаги ШХЖ:
– товарлар келиб чиқишини сертификатлаш.
3. “Урганч ёғ-мой” АЖ:
– истеъмол ёғини ишлаб чиқариш ва сотиш.
4. “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ:
– ғаллани қуритиш тозалаш хизмати;
– уруғлик ғаллани сотиш;
– омухта yeм маҳсулотини сотиш.
5. “Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ:
– ғаллани қуритиш тозалаш хизмати;
– уруғлик ғаллани сотиш;
– омухта yeм маҳсулотини сотиш.
6. “Шовот дон маҳсулотлари” АЖ:
– ғаллани қуритиш тозалаш хизмати;
– уруғлик ғаллани сотиш;
– омухта yeм маҳсулотини сотиш.
7. “Боғот дон” АЖ:
– ғаллани қуритиш тозалаш хизмати;
– уруғлик ғаллани сотиш;
– омухта yeм маҳсулотини сотиш.
Ҳудудий бошқарманинг иш режасига мувофиқ доимий равишда товар ва молия бозорида устунлик мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субектларнинг давлат реестри хатловдан (инвентаризатсиядан) ўтказилиб борилмоқда.
Ҳисобот даврида ўтказилган таҳлиллар натижасида асфалт-бетон қоришмаси ишлаб чиқариш бозорида фаолият олиб бораётган Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги “Хоразмйўлиндустрия” УК томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми бўйича бозордаги улуши 2018-йилда 97,9 %ни, 2019-йилда 86,6 %ни ва 2020-йилда 94,6 %ни ташкил қилганлиги кузатилди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013-йил 20-августдаги 230-сонли қарори билан тасдиқланган “Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш ҳамда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субектларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ “Хоразмйўлиндустрия” УКни асфалт-бетон қоришмаси ишлаб чиқариш бўйича Товар ва молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субектлар Давлат реестрига киритиш мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 15-июлдаги “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6262-сонли Фармонига асосан “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖлар тугатилиши белгиланган.
Шунга мувофиқ, ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021-йил 10-августдаги 116-ИЧ-сонли буйруғига асосан “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖлар қишлоқ хўжалиги соҳасига минерал ўғитларни yeтказиб бериш ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш, зараркунандаларга, бегона ўтларга ва ўсимликлар касалликларига қарши курашиш хизматлари бўйича Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субектларнинг Давлат реестридан чиқарилган ва бу тўғрисидаги билдиришнома ҳудудий бошқарма томонидан белгиланган муддатда “Хоразм агрокимёҳимоя” АЖга ҳамда вилоят Молия бош бошқармасига юборилиши таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020-йилнинг 28-май куни ўтказилган иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан монопол товарлар бозорларига хусусий сектор киришига имконият яратиш ва монополияларни қисқартириш бўйича “йўл харитаси”га ҳамда ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларига асосан қуйидагилар белгиланган:
1. Монополист корхоналарни монопол мавқеини йўқотганлиги, иқтисодиётга таъсири пастлиги, иқтисодий ночорлиги ёки қайта ташкил этиш орқали монополиялар сонини қисқартириш бўйича:
– Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги Хоразм вилояти автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси.
2. Монопол товар бозорларига хусусий секторни кириши учун имкониятлар яратиш, шу жумладан эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш, лицензиялаш, рухсат берувчи жараёнларни қисқартириш орқали мавжуд муаммоларни бартараф қилиш орқали монополиялар сонини қисқартириш бўйича:
– “Ўзбекекспертиза” АЖ “Хоразмекспертиза” МЧЖ шаклидаги ШХЖ;
– “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси таркибидаги “Урганч ёғ-мой” АЖ;
– “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги 4 та дон корхонаси.
Устун мавқени суиистеъмол қилиш, монопол ва юқори ликвидли
маҳсулотларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилиши хусусида.
Ҳисобот даврида бўлим ходимлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 15-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 402-сонли қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда Қўмитанинг топшириғига асосан вилоят ҳудудида Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик субектлар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни yeтказиб бериш ва кўрсатиладиган хизматлар юзасидан жорий йилнинг И чораги давомида тўғридан тўғри имзоланган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилган.
Ўрганиш давомида вилоят ҳудудида Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субектларнинг давлат реестрига киритилган 6 та хўжалик субектлар томонидан тақдим қилинган тўғридан тўғри имзоланган жами 78 та шартномалар (шундан, 1 таси намунавий шартнома) шартлари таҳлил қилинди.
Ушбу шартномалардан фақатгина “Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ томонидан тақдим қилинган намунавий шартнома шартларида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси 5-хатбошиси талабларига зид яъни, шартномаларга камситувчи шартлар киритилганлиги кузатилди.
Шунга кўра, ҳудудий бошқарма томонидан “Хонқа дон маҳсулотлари” АЖга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, махсус комиссия томонидан қонунбузилиш ҳолатини бартараф қилиш ва келгусида қайта такрорламаслик тўғрисида муддатли Кўрсатма берилди ва Кўрсатма талаблари тўлиқ бажарилиши таъминланди.
Шунингдек, Қўмитанинг 2021-йил 10-sentabrдаги 1301/04-20-сонли топшириғига асосан Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик субектлардан 5 таси томонидан жорий йилнинг 1-sentabr кунига қадар маҳсулотларни сотиш ёки хизматларни кўрсатиш бўйича тўғридан тўғри тузилган жами 75 та шартномалар шартлари таҳлил қилинди.
Ушбу шартномалар шартлари таҳлили натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид ҳолатлар кузатилмади.
Бўлим ходимлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 14-ноябрдаги ПҚ-3386-сонли, 2019-йил 8-oktabrдаги ПҚ-4484-сонли ва 2021-йил 17-мартдаги ПҚ-5031-сонли қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 18-мартдаги 170-сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Низом талаблари бажарилишини назорат қилиш мақсадида, мунтазам равишда товар ва молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субектлар томонидан биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган юқори ликвидли ва монопол товарларни белгиланган график асосида савдоларига қўйилиши ва сотилиши, биржада шаклланган ўртача нархлардаги ўзгаришлар ва корхоналар томонидан белгиланган графикларга риоя қилиниши бўйича доимий равишда ўрганиш ва таҳлил ишлари ўтказилмоқда.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 17-мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5031-сонли қарорига асосан 2021-йил 15-июндан бошлаб 2022-йил 1-январга қадар монополист бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализатсия қилини белгиланганлиги юзасидан вилоят ҳудудидаги барча пахта-тўқимачилик кластерларига тушунтиришлар берилган.
Шу билан биргаликда қўмитанинг 2021-йил 5-майдаги 755/04-21-сонли хати вилоят ҳудудидаги 11 та пахта-тўқимачилик кластерларига юборилиб, қарор талаблари бўйича чигит, ёғ-мой маҳсулоти ва қўшимча маҳсулотларни (линт, ўлик пахта ва бошқалар) ёғ-мой корхоналари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга фақат биржа савдолари орқали сотилиши, шунингдек, амалдаги қонун талабларига зид ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланган тақдирда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида барча пахта-тўқимачилик кластерлари огоҳлантирилган.
Шунингдек, бўлим ходимлари томонидан товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субектлар хусусан, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси таркибидаги “Урганч ёғ-мой” АЖ ва “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги дон корхоналари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан биржа савдолари орқали сотилган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар бўйича ойлик маълумотлар таҳлил қилиниб, Қўмитага тақдим қилиб борилмоқда.
Ҳисобот даврида вилоят ҳудудида ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириб келаётган “АНУШТЕГЕН ИМПЕХ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 558,5 тонна пахта ёғининг 546,5 тоннаси ҳамда 1 510 тонна шрот ва 978,6 тонна шелуха маҳсулотлари тўғридан тўғри шартномаларга асосан сотилганлиги кузатилган.
Шунга кўра, “АНУШТЕГЕН ИМПЕХ” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 17-мартдаги ПҚ-5031-сонли қарори 1-банди “б” кичик банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 18-мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш бўйича график тасдиқланиб, ҳудудий бошқармага тақдим қилинмаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги учун иш қўзғатилиб махсус комиссия томонидан кўриб чиқилган ва қононбузилиш ҳолатини тўхтатиш ва келгусида қайта такрорламаслик тўғрисида муддатли кўрсатма берилган.
Шунингдек, ҳисобот даврида ҳудудий бошқарма томонидан “ЎзРТХБ” АЖ Хоразм вилоят филиали билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-декабрдаги ПҚ-51-сонли қарори билан ички бозорда юқори ликвидли ва монопол товарлар нархларини сунъий оширишга, уларга танқислик ва ажиотаж талабнинг вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 17-мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5031-сон қарори 1-бандининг “б” кичик банди биринчи хатбошисига ўзгартириш киритилганлиги инобатга олинган ҳолда вилоят ҳудудидаги пахта-тўқимачилик кластер корхоналари ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида семинар ўтказилди.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 17-мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5031-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 18-мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари юзасидан тушунтиришлар берилди шунингдек, пахта-тўқимачилик кластер корхоналари ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг таклифлари ўрганилди.
Танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар ҳамда савдоларни ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келган келишиб олинган ҳаракатлар бўйича.
Ҳудудий бошқарма томонидан, давлат харидларини амалга оширилиши жараёнида давлат буюртмачилари томонидан рақобатни чекланишига йўл қўйилаётганлиги ва рақобат муҳитига таъсир кўрсатилаётган бошқа ҳолатлар бўйича тадбиркорлик субектлари томонидан қилинган мурожаатлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги харидларни амалга оширилиши жараёнидаги манфаатлар тўқнашуви, танлов савдоларини ўтказишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар мавзусидаги танқидий чиқишлар, махсус ахборот портали орқали ўтказган савдоларни мониторинги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқларига асосан мунтазам равишда ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жалб қилинган ўрганишлар ва назорат тадбирларида бўлим ходимлари томонидан давлат буюртмачилари ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар томонидан ўтказилган танлов (тендер) савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилинганлиги ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича маълумотлар тегишли органларга тақдим қилиб келинмоқда.
Ҳисобот даврида ҳудудий бошқарма томонидан жами 745 та танлов (тендер) савдолари бўйича ўрганиш ишлари ўтказилган. Хусусан:
1. Қўмитанинг 2020-йил 26-ноябрдаги 136-П-сонли буйруғига асосан Коррупсияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда вилоят ҳудудидаги сув хўжалиги ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларидаги давлат харидлари жараёнида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этилганлиги ҳолати ўрганилган.
Ўрганиш давомида жами 97 та танлов (тендер) савдолари ўрганилган, шундан 58 та танлов (тендер) савдоларида 59 та ҳолатда (25 та ҳолатда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддаси 1-қисм 2-хатбоши талаблари ва 34 та ҳолатда иштирокчилар ўртасида афилланганлик ҳолатлари мавжуд) қонунбузилиш ҳолати аниқланган.
Ушбу ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар Қўмитага тақдим қилинди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси раҳбарининг 2021-йил 6-январдаги топшириғига асосан қабул қилинган Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021-йил 8-январдаги 02-ИЧ-сонли буйруғи ҳамда Хоразм вилоят ҳокимлигининг 2021-йил 9-январдаги 5-93-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019-2020-йиллар давомида вилоят ҳудудида қурилиш, коммунал хўжалиги ва йўл қурилиш соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари доирасида ўтказилган тендер савдолари ва амалга оширилган давлат харидларида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этилганлиги бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилган.
Ўрганиш давомида жами 100 та танлов (тендер) савдолари ўрганилган, шундан 21 та танлов (тендер) савдоларида жами 32 та ҳолатда (14 та ҳолатда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддаси 1-қисм 2-хатбоши талаблари, 7 та ҳолатда 5-хатбоши талаблари ва 11 та ҳолатда иштирокчилар ўртасида аффилланганлик ҳолатлари мавжуд) қонунбузилиш ҳолати аниқланган.
Ушбу ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига тақдим қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2021-йил 19-апрелда тасдиқланган “Қурилиш, коммунал хўжалиги ва йўл қурилиш соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида уларни олдини олиш бўйича йўл харита”сига мувофиқ, юқорида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш бўйича қўмита томонидан 2021-йил 10-майда 439/03-17-сонли топшириқ берилди.
Шунга кўра, ҳудудий бошқарма томонидан Хоразм вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК, “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг копманияси” ДУК Хоразм вилояти филиали ва “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУКларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 12-oktabrдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан иш қўзғатилиб, махсус комиссия томонидан кўриб чиқилди.
Қўзғатилган ишларни кўриб чиқиш натижасида Хоразм вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК, “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг копманияси” ДУК Хоразм вилояти филиали ва “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУКларга Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 14-моддаси талаблари бузилишини келгусида қайта такрорламаслик юзасидан муддатли Кўрсатмалар берилди, шунингдек танлов (тендер) савдоларига доир талабларни бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасига асосан “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг копманияси” ДУК Хоразм вилояти филиалининг масъул шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 178-моддаси6-қисмидаги қонунбузилиш ҳолати содир қилинганлиги учун Суд томонидан маъмурий жарима қўлланилди.
3. Қўмитанинг 2020-йил 25-декабрдаги 922/03-17-сонли топшириғига асосан “харид.уз” махсус ахборот порталидаги маълумотлар асосида мунтазам равишда ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.
Ўрганиш давомида 83 та танлов (тендер) савдоларида 96 та ҳолатда (75 та ҳолатда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддаси 1-қисм 2-хатбоши талаблари, 6 та ҳолатда
3-хатбоши талаблари, 2 та ҳолатда 5-хатбоши талаблари, 4 та ҳолатда 6-хатбоши талаблари ва 9 та ҳолатда иштирокчилар ўртасида афилланганлик ҳолатлари мавжуд) қонунбузилиш ҳолати аниқланган.
Ҳудудий бошқарма томонидан, ҳисобот даврида танлов (тендер) савдоларини ўтказишда “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилинмаганлиги учун тегишли тартибда Давлат буюртмачиларига нисбатан жами 42 та ишлар қўзғатилиб, кўриб чиқилган.
Ҳисобот даврида харидларни амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган Давлат буюртмачиларининг масъул шахсларига нисбатан тегишли чора кўрилиши учун 27 та Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб судга юборилган ва 5 та ҳолатда ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим қилинган.
II. “Маҳаллий ҳокимият органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини
баҳолаш ва наҳолол рақобатга чек қўйиш” бўлимининг 2021-йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги
Бўлим томонидан, 2021-йил январ-декабр ойлари давомида (кейинги жумлаларда “ҳисобот даври” – деб юритилади) маҳаллий ҳокимият органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш ва наҳолол рақобатга чек қўйиш борасида, қўмита топшириқлари ҳамда иш режа асосида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Бўлимга келаётган топшириқ ва хатларнинг ижроси ўз муддатларида таъминланиб келинмоқда. Ҳисобот даври давомида қўмита ва вилоят ҳокимлиги топшириқлари, хўжалик юритувчи субектлардан келган мурожаатлар, шунингдек ҳудудий бошқарманинг асосий иш режасида белгиланган вазифалар бўйича топшириқлар ижроси таъминланиб келинмоқда.
Шунингдек, мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш борасида, Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва монополияга қарши органнинг фаолиятига доир қонуности ҳужжатларини мақбуллаштириш ҳамда рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Қонун ҳужжатларини рақобатга таъсирини баҳолаш бўйича.
“ex-ante” — лойиҳаларнинг рақобатга таъсирини баҳолаш:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019-йил 19-апрелда 3155-сон билан рўйхатга олинган қонун ҳужжатларини рақобатга таъсирини баҳолаш Методикасига асосан ҳудудий бошқарма томонидан, регулатион.гов.уз сайти орқали жойлаштирилган вилоят бошқарув органлари ва маҳаллий ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича ўрганиш ишлари ўтказилиб, тегишли тартибда хулосалар расмийлаштилган.
Жумладан, ҳисобот даврида ҳудудий бошқарма томонидан шаҳар ва туманлар ҳокимларининг 24 та “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари ҳамда 1 та Урганч шаҳар ҳокимлигининг “Кўп квартирали уйларни самарали бошқариш тизимини ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳалари ўрганилиб, қабул қилинишининг рақобат муҳитига таъсири баҳоланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 12-моддасига асосан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хўжалик юритувчи субектларнинг иқтисодий фаолиятига оқибатда рақобат чекланиши мумкин бўлган тарзда аралашиши, шартномалар тузишда устунлик бериш, сотиб олувчиларнинг муайян доирасига товарларни биринчи навбатда реализатсия қилиш, молиявий маблағларнинг манбаларини танлаш ва улардан фойдаланиш йўналишларининг афзаллиги тўғрисида хўжалик юритувчи субектга кўрсатмалар бериши, айрим хўжалик юритувчи субектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки имтиёзли шартлар (шароитлар) белгилаши тақиқланади.
Мазкур қонун талабларидан келиб чиқиб, транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишни белгиланган жадвал асосида автомобилларнинг техник қарови ва таъмир ишларини бажариш учун қулайликлар мавжуд бўлган барча хўжалик субектлари томонидан амалга оширилиши мумкинлигини белгилаш масаласини кўриб чиқиш лозимлиги ва ушбу қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни талабларига зид эканлигини инобатга олиб, қарор лойиҳасини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар берилди.
Шунингдек, бошқа шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан жойлаштирилган қарор лойиҳаларини рақобат муҳитига таъсирини ўрганиш жараёнида айрим туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркибига алоҳида бир суғурта ташкилоти ёки кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга алоҳида корхоналар киритилганлиги кузатилди.
Ушбу ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 12-моддаси талабларига зидлиги сабабли комиссия таркибидан хўжалик юритувчи субектларни яъни алоҳида бир суғурта ташкилоти ёки кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга алоҳида корхоналарни чиқариб ташлаш, комиссия аъзоларининг вазифаларини аниқ белгилаш ҳамда қарор лойиҳасини қайта кўриб чиқиш лозимлиги юзасидан хулосалар расмийлаштирилиб тегишли ҳокимликларга юборилди.
Шунингдек, ҳудудий бошқарма томонидан қонун ҳужжатларини рақобатга таъсирини баҳолаш юзасидан регулатион.гов.уз сайти орқали жойлаштирилган вилоят бошқарув органлари ва маҳаллий ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича мунтазам равишда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
“эх-пост” — амалдаги қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш:
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2019-йил 19-мартдаги “Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 01-11/01-05-сонли қарори билан тасдиқланган (Адлия вазирлигида 2019-йил 19-апрелда 3155-сон билан рўйхатга олинган) қонун ҳужжатларини рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси ҳамда қўмитанинг 2021-йил 16-мартдаги “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тегишли халқ депутатлари томонидан қабул қилинган ҳужжатларни рақобатга таъсирини ўрганишни ташкил қилиш тўғрисида”ги 26-ИЧ-буйруғи ҳамда ҳудудий бошқарманинг 2021-йил 17-мартдаги 49-ИЧ-сонли буйруғи асосан, давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органларида қабул қилинган тадбиркорлик субектлари фаолиятига тааллуқли бўлган қарор (буйруқ, фармойиш, баённома ва ҳ.к.) ва ёзишмаларни ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ аризаларининг қаноатлантирилишини рақобат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ҳар ойда тасдиқланган график асосида хатловдан ўтказилиб қилинган ишлар натижаси бўйича қўмитага маълумотлар тақдим қилиб борилмоқда.
Жумладан: (давлат бошқаруви органлари бўйича)
Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Хоразм вилояти транспорт бошқармаси, Хоразм вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексиясининг Хоразм вилояти бошқармаси, Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармаси, Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Хоразм вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошкармаси, Хоразм вилояти Бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси, Хоразм вилояти маданият бошқармаси, Хоразм вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Чапқирғоқ Амударё ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси, Хоразм вилояти Божхона бошқармаси, Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Хоразм вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаларида (жами 17 та давлат бошқаруви органларида) қабул қилинган тадбиркорлик субектлари фаолиятига тааллуқли бўлган қарор (буйруқ, фармойиш, баённома ва ҳ.к.) ва ёзишмаларни ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ аризаларининг қаноатлантирилишини рақобат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан белгиланган график асосида хатлов ишлари ўтказилди.
Ўтказилган хатлов жараёнида (жами 12 та давлат бошқаруви органлари) бошқарув органларида, Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 12-моддаси талаблари бузилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Хоразм вилояти транспорт бошқармаси, Хоразм вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармаси, Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Хоразм вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошкармаси, Хоразм вилояти Бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси, Хоразм вилояти маданият бошқармаси, Хоразм вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Хоразм вилояти қишлоқ ҳўжалиги бошқармаси ҳамда Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларида аниқланган қонун ва қонун ости меъёрий хужжатлари бузилиши бўйича ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилди ва қарор ҳамда муддатли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, (Маҳаллий ҳокимият органлари бўйича)
Урганч шаҳар ҳокимлиги, Хива шаҳар ҳокимлиги, Боғот тумани ҳокимлиги, Қўшкўпир тумани ҳокимлиги, Гурлан тумани ҳокимлиги, Урганч тумани ҳокимлиги, Янгиариқ туман ҳокимлиги, Ҳазорасп туман ҳокимлиги, Хива туман ҳокимлиги, Шовот туман ҳокимлиги, Хонқа туман ҳокимлиги, Тупроққалъа туман ҳокимлиги ҳамда Янгибозор туман ҳокимликлари томонидан (жами 13 та маҳаллий ҳокимият органлари) тадбиркорлик субектлари фаолиятига тааллуқли бўлган қарор (қарор, фармойиш, баённома ва ҳ.к.) ва ёзишмаларни ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ аризаларининг қаноатлантирилишини рақобат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан белгиланган график асосида хатлов ишлари ўтказилди.
Ўтказилган хатлов жараёнида юқорида номлари кўрсатилган барча (Хонқа туман ҳокимлигидан ташқари) ҳокимликларга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси талаблари бузилиши ишлар ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилиб муддатли кўрсатмалар берилди.
III. Ҳудудий бошқарманинг “Табиий монополияларни тартибга солиш, нарх ва тарифларни ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш” бўлими томонидан 2021-йил давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан:
Бўлим томонидан томонидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 2010-йил 11-oktabrда 2147-сон билан рўйхатга олинган “Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари юзасидан мунтазам равишда ўрганиш ва таҳлил ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда вилоятда, жами қуйидаги 5 та табиий монополия субъектлари мавжуд бўлиб, улар 4 турдаги иш ва хизматлар кўрсатиш бўйича табиий монополия субъектлари давлат реестри рўйхатига киритилган.
1. “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК - аҳоли ва корхоналарга иссиқ сув ва иссиқлик энергияси yeтказиб бериш хизмати;
2. “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ - аҳоли ва корхоналарга ичимлик суви yeтказиб бериш ҳамда оқава сув хизмати;
3. “Темир йўл суви” МЧЖ - оқава сув хизмати;
4. “Хоразм Оби-Ҳаёт” МЧЖ - аҳоли ва корхоналарга ичимлик суви yeтказиб бериш;
5. “City Building Sales” МЧЖ - аҳоли ва корхоналарга ичимлик суви yeтказиб бериш;
Бундан ташқари, вилоят ҳудудида аэропорт хизмати кўрсатувчи “Узбекистан Аирапортс” АЖ таркибидаги “Урганч халқаро аэропорти” МЧЖ, электр энаргиясини транспортировка қилиш хизматини кўрсатувчи “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизимидаги “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда табиий газни қувур орқали транспортировка қилиш хизматини кўрсатувчи “Урганчтрансгаз” УК, табиий газни қувур орқали транспортировка қилиш хизматини кўрсатувчи “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тизимидаги “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали Республика миқёсида табиий монополиялар давлат реестрига киритилган.
Монополияга қарши ва табиий монополия қонунчиликлари
талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишлар бўйича.
Ҳисобот даврида, ҳудудий бошқарма томонидан жами 101 та иш қўзғатилган. Жумладан:
"Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 10-моддаси “Устун мавқени суиистеъмол қилиш” бўйича – 2 та;
"Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 11-моддаси “Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатлари ва келишувларини тақиқлаш” бўйича – 3 та;
"Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддаси “Давлат бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва юридик шахслар бирлашмаларининг рақобатни чеклайдиган ҳужжатлари ҳамда ҳаракатларини тақиқлаш” бўйича – 33 та;
"Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 13-моддаси “Юридик шахсларнинг интелектуал мулкларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш” бўйича – 2 та;
"Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддаси “Танлов (тендер) савдоларига доир монополияга қарши талаблар” бўйича – 42 та;
"Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 16-моддаси “Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир монополияга қарши талаблар” бўйича – 2 та;
"Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 23-моддаси “Монополияга қарши органга ахборот тақдим этиш” бўйича – 3 та;
"Табиий монополиялар тўғрисида"ги қонуннинг 15-моддаси “Табиий монополия субъектларининг мажбуриятлари” бўйича – 1 та;
"Табиий монополиялар тўғрисида"ги қонуннинг 16-моддаси “Табиий монополия субъектларининг фаолиятини чеклаш” бўйича – 5 та;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 йилдаги 239-сонли қарор билан тасдиқланган Низом талабларини бузиш бўйича – 7 та;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 йилдаги 346-сонли қарор билан тасдиқланган Низом талабларини бузиш бўйича – 1 та ҳолатлар аниқланган ҳамда белгиланган тартибда қонун бузилиш ҳолатларини тугатиш ва келгусида такрорламаслик тўғрисида ҳудудуий бошқарма махсус комиссиясининг қарор ва кўрсатмалари берилган.
Монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиши
оқибатида аниқланган асоссиз даромадлар бўйича.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021-йил иккинчи ярим йиллик иш режасига мувофиқ, табиий монополия субъектларининг фаолиятини тартибга солиш соҳасида “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2018-йил 1-январдан 2021-йил 1-sentabrига қадар истеъмолчиларга yeтказиб берилган электр энергияси ҳажмлари ва қўлланилган тарифларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан жамият томонидан ҳудудий бошқармага тақдим қилинган маълумотлар, қўмитанинг юқоридаги топшириғига илова қилинган ўрганиш саволномаси асосида таҳлил ва ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўтказилган таҳлил ва ўрганиш ишлари жараёнида “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси 3-хатбоши “табиий монополия субъектларига товарлар учун ваколатли орган белгилаган миқдордан ортиқ ҳақ олиш” ҳамда 4-хатбоши “табиий монополия субъектларининг товарларидан фойдаланиш шартларини тиқиштириш ёки табиий монополия субъектларининг товарлари истеъмолчиларини камситилишига ёхуд истеъмолчилардан белгиланган нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олишга олиб келадиган бошқача хатти-ҳаракатларни содир этиш” ман этилади деган талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди.
Жумладан, “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан истеъмолчилардан жами 115 650,4 минг сўм маблағлар ортиқча олинганлиги маълум бўлди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 12-oktabrдаги қарори билан тасдиқланган “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-банди талабларига асосан, “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан муддатли Кўрсатма берилди.
Шу билан бирга, олдинги йилларда ундиришга қўйилган 337 437,8 минг сўм маблағлардан ҳисобот даврида 116 751,8 минг сўм тегишли ҳисоб рақамларга ундирилди.
IV. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бўйича 2021-йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
Ҳудудий бошқарма, 2021-йил давомида (кейинги жумлаларда “ҳисобот даври” - деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 11-sentabrдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институтсионал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сонли Фармонида белгилаб берилган вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 19-декабрдаги “Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчиллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1015-сонли Қарорида белгиланган тартибда ўз фаолиятини олиб борди.
Хусусан:
Ҳудудий бошқарма томонидан ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали истеъмолчилларнингҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан 335 марта чиқишлар, шундан 111 марта телевиденияда, 12 марта маҳалла радиосида, 26 марта вилоят радиосида, 10 марта газеталарда, 176 марта ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар қилинди. Ўтказиладиган тадбирлар семинарлар ва бошқа тадбирлар учун 36 марта телеканаллар орқали эълонлар берилди. Шунингдек истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонуни ва қонуности ҳужжатларини тарғиб қилиш мақсадида
36 марта ўқув амалий семинарлари ўтказилди.
Ҳудудий бошқарма томонидан, вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган чакана савдо билан шуғулланувчи 130 та тадбиркорлик субъетларида мониторинг ишлари олиб борилиб, шундан 105 та тадбиркорлик субъектларига нарх наволарнинг жойлаштирилиши ҳамда 4 та тадбиркорлик субъектларига товарларнинг ёнма-ён сақлаш қоидаларига амал қилиниши юзасидан огохлантиришлар берилди.
Вилоят ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчаларида, ишлаб чиқарувчи субъектларда сотилаётган 108 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг энг юқори чакана нархлари тўғрисидаги маълумотлар туман-шаҳарлар кесимида ўрганилиб, маълумотлар ҳар ой якуни билан вилоят ҳокимлигига ҳамда вилоят Ғанзачилик бошқармасига тақдим этилиб борилмоқда.
Жорий йил давомида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ва ўрганиш ишлари ўтказилиб, ўрганишлар натижаси бўйича 18 та қонунбузар субъектлар нисбатан ваколат доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2005-йил 5-oktabrдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида иш қўзғатилиб, қонунбузилишларни бартараф қилиш ва қайта такрорламаслик юзасидан муддатли Кўрсатмалар берилди.
Қонунбузилиш содир қилган субъектлар томонидан 718,1 млн.сўм миқдорида ошиқча маблағ олинганлиги аниқланиб, ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариш бўйича муддали кўрсатмалар берилди ва қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шунингдек, қонунбузилишларга йўл қўйган 6 нафар мансабдор шахс томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинганлиги учун, Ўзбекистон Республикаси МЖтКга асосан чоралар кўрилиши таъминланди.
Ҳудудий бошқармага истеъмолчилар томонидан ҳисобот даврида 933 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 92 таси ҳудудий бошқармага қилинган мурожаатлар, 166 таси ишонч телефони орқали, 487 таси Агентлик орқали, 28 таси Агентлик томонидан ўтказилган сайёр қабулда 160 таси ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган сайёр қабулда қилинган мурожаатлардир.
Ушбу 933 та мурожаатларни соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, 498 таси уй-жой, комунал ва транспорт хизматлар (53,4 фоиз), 196 та савдо ва умумий овқатланиш (21 фоиз), 163 та алоқа ва ижтимоий хизматлар (17,4 фоиз), 76 таси реклама ва бошқа соҳаларга (8,2 фоиз) тўғри келади.
Ушбу мурожаатларнинг ўрганиш натижасида 185446.4 минг сўм миқдорида маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Агентликнинг 2021-йил 26-январдаги 01-ич-сонли автотранспорт воситаларини бўлиб тўлаш орқали сотиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар, жисмоний шахслар билан тузилган шартномаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, шартномаларда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги конун, соҳани тартибга солувчи қоида ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига зид келувчи нормаларни мувофиқлаштириш юзасидан таҳлил ишлари ўтказилди.
Таҳлил жараёнида ҳудудий бошқарманинг 2021-йил 7-апрелдаги 656/01-08-сонли хати орқали, вилоят статистика бошқармасидан олинган маълумотга кўра 2020-йил якуни бўйича 1-КВ шакли (йиллик) давлат статистика ҳисоботига асосан, автотранспорт воситаларини бўлиб тўлаш орқали сотиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмаслиги маълум қилинди.
Агентликнинг 2021-йил 2-февралдаги 02-05/541-сонли топшириғига асосан, вилоятдаги олий таълим муассасаларида талабалар турар-жойидан ҳақиқатда фойдаланганлик бўйича Урганч давлат университети, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ва Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалларида ўрганиш ўтказилиб, Урганч давлат университети 2019-2020 йил ўқув йили учун жами 124 нафар талабалардан 8 601 000 сўм ва 2020-2021 йил ўқув йили учун 322 нафар талабадан 10 933 000 сўм ортиқча маблағлар олинганлиги, Тошкет тиббиёт академияси Урганч филиали 2019-2020-йил ўқув йили учун жами жами 104 нафар талабадан 4 931 459 сўм ва 2020-2021-йил ўқув йили учун жами 51 нафар талабадан 3 991 726 сўм ортиқча маблағ олинганлиги ва Тошкет ахборот технологиялари университети Урганч филиали 2019-2020-йил ўқув йили учун жами 77 нафар талабалардан 7 453 000 сўм маблағлар ортиқча олинганлиги маълум бўлди ва қайта ҳисоб китоб ишлари амалга оширилиши таъминланди.
Ҳудудий бошқарма томонидан, вилоятнинг шаҳар ва туманларида турли ёшдаги фуқаролар билан жойига чиққан ҳолда жами 307 та фуқаролар ўртасида жорий йилнинг феврал ойида тиббиёт соҳаси истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказилиб сўровномалар тўлдириш жараёнида қатнашган 307 та фуқародан фойдаланган ҳусусий тиббиёт муассасалари эълон қилинган ихтисосликлар бўйича лицензия мавжудлиги, кўрсатиладиган пуллик тиббий хизматлар рўйхати, нархлари, мутахассислар малака даражаси, хизмат кўрсатиш тартиби ва шартлари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилиши бўйича келтирилган саволга 116 та (37,8%) фуқаро ха деб, 149 та (48,5%) фуқаро йўқ деб, 40 та (13%) фуқаро жойлаштирилган, лекин маълумотлар тўлиқ эмас деб ва 2 та (0,7%) фуқаро маълумотларни сўраганда аниқ жавоб ололмаганман деб билдиришган.
Хусусий тиббий хизматдан фойдаланганда қандай муаммога дуч келгансиз деган саволга 54 та (17,6%) фуқаро нотўғри ташхис қўйиш деб, 88 та (28,7%) фуқаро тўлиқ даволамаслик деб, 117 та (38,1%) фуқаро ортиқча таҳлиллар топширишга қисташ деб ҳамда сўровнома қатнашчиларининг 15,6% яъни 48 та фуқаро хизмат кўрсатиш сифати паст деб билдирган.
Бошқарма томонидан вилоятдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларида “Истеъмолчи рақамли маконда” ва “Оқилона истеъмол – фаровон турмуш гарови” мавзуларида семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Бундан ташқари, вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ўртасида “Сиз ҳуқуқингизни биласизми” кўрик танлови онлайн тарзда ташкил қилинди ва “Истеъмолчилар диққатига!” махсус плакатлар маҳалла фуқаролар йиғинлари, Давлат хизматлари марказлари, Халқ қабулхоналари бинолари, ижтимоий соҳа, йирик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига жойлаштирилди.
Ҳудудий бошқарма томонидан “НАНО ДИАГНОСТИCС” МЧЖ, ОАТБ Микрокредитбанк, “Ўзагросуғурта” АЖ Хоразм филиали, “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Хоразм филиалларида Пресс-тур ўтказилди. Пресс-тур давомида истеъмолчиларга яратилаётган шарт шароитлар, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳолати, ахолига пуллик тиббиё хизмат кўрсатиш ҳолати, пуллик ва бепул хизмат турлари қўшимча сервис хизматлари бўйича соҳа мутахассисларидан интервюлар олиниб оммовий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг истеъмолчилар оммасига yeтказилди.
Ҳудудий бошқарма томонидан, вилоят ҳудудидаги жами 160 дан ортиқ савдо шохобчаларида (бозорлар, йирик савдо марказлари, чакана савдо шоҳобчаларида) сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларни қонун хужжатлари талабларига мос равишда тамғаланганлиги, шу жумладан тайёрланган санаси ва маҳсулотининг яроқлилик муддати кўрсатилганлиги ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди ва 62 та ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилган санаси ҳамда яроқлилик муддати кўрсатилмаган жами 88 та ҳолатлар аниқланган бўлиб, шундан 14 таси ноозиқ-овқат ҳамда 74 таси эса озиқ-овқат маҳсулоти эканлиги маълум бўлди.
Мазкур тадбиркорлик субъектларида амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва камчиликлар такрорланганда тегишли тартибда чоралар кўрилиши юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилди.
Вилоятимиз ҳудудидаги жами 33 та қолипли нон ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан белгиланган талабларга риоя қилинмаганлиги кузатилди ва мавжуд камчиликларни иҳтиёрий равишда бартараф этилиши акс ҳолда белгиланган Низом талабларига мувофиқ чора кўрилиши юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилган бўлиб, тадбиркорлик субъектлари томонидан мавжуд муаммо ва камчиликлар бартараф қилинди.
Ҳудудий бошқарма томонидан, танланма равишда вилоятимиз ҳудудудида фаолият олиб бораётган йирик 5 та суғурта хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилиб, улар томонидан маълумотлар тақдим қилиниб, суғурта фаолиятини амалга ошириш қўпол камчиликлар аниқланмади.
Ҳудудий бошқарма томонидан, вилоятимиз ҳудудида фаолият олиб бораётган дорихоналарда сотилаётган аҳоли талаби юқори бўлган дори воситаларининг чакана нархини ўрганиш давомида, жами 494 та тадбиркорлик субъектларига огоҳлантириш хатлари юборилди.
Бундан ташқари, Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаментининг Хоразм вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда, вилоятимиз ҳудудидаги 19 та фаолият олиб бораётган дори воситалари ва тиббий буюмларни реализатсия қилиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларни ўрганиш давомида, қонунбузилишларга йўл қўйган 10 та тадбиркорлик субъектларига иш қўзғатилиб, 2 152 788 сўмлик ортиқча олинган маблағни истеъмолчиларга қайтариш ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолатда монополияга қарши давлат органининг шахсий ғазна ҳисоб рақамига ихтиёрий равишда ўтказиш тўғрисида муддатли Кўрсатма берилди.
Шунингдек, 2 та тадбиркорлик субъекти томонидан дори воситаларини кирим қилмасдан реализатсия қилаётганлиги сабабли, белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар Солиқ органларига ўтказилди.
Вилоятдаги профессионал таълим муассасаларида “Бутунжаҳон сифат хафталиги” ва “Истеʼмолчилик саводхонлигини, оқилона истеʼмол моделлари” мавзуларида семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилди ва “Бутунжахон сифат куни”га бағишланган махсус рамка (твиббон) ва постерлар дехқон бозорларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларнинг истеъмолчиларга кўринарли жойларига жойлаштирилди, шу билан биргаликда ижтимоий тармоқлар орқали ҳам ёритилди.
Аҳолининг истеъмолчи сифатида билими ва саводхонлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 7-декабр куни “8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни”га бағишлаб “МАДАД” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Хива шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси билан ҳамкорликда, Хива шаҳар давлат хизматлари маркази мажлислар залида маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари ва аҳоли ўртасида тарғибот акцияси тадбирлари ўтказилд ва ўтказилган барча маънавий марифий тадбирлар оммовий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг истеъмолчилар оммасига yeтказилди.
Аҳолига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини yeтказиб бериш бўйича ишлар амалга оширилиб, хусусан Гурлан тумани Наврўз маҳалласи фуқаролар йиғини раиси ва ходимлари билан биргаликда ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашиш орқали сухбатлар ўтказилди ва 20 кг суюлтирилган газ тўлдирилган баллонларнинг нархи 22 400 сўм бўлишига қарамасдан ахолига хеч қандай хизматлар кўрсатилмасдан 26 000 сўмдан yeтказиб берилаётганлиги, 16 та хонадонга газ баллонлари ўз вақтида yeтказиб берилмасдан келинаётганлиги, мурожаатларга қарамасдан қўшимча газ баллони билан таъминланмай келаётганлиги аниқланиб ҳолат ижобий ҳал қилинишига эришилди. Бундай ҳолатлар Урганч , Хонка туманларида ўтказилган ўрганишларда ҳам аниқланиб камчиликлар бартараф этилиши таъминланди.
Хоразм вилояти ҳудудида табиий газдан ажратилган ҳудудлардаги абонентларнинг ҳисоб рақамларида олдиндан амалга оширилган тўловлар бугунги кунгача истеъмолчиларга қайтарилмаганлиги хусусан “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали томонидан тақдим қилинган маълумотларга асосан вилоят бўйича истеъмолчиларнинг табиий газ учун тўлаган ортиқча тўловлари жами 59720 абонентдан 2 214 798 431 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.
Хоразм вилоятидаги коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарга истеъмолчилар томонидан 2020-йил давомида жами 2633 та ариза келиб тушган бўлиб, шундан 976 тасига тушунтириш берилган ҳамда 1367 таси ижобий ҳал қилинган, 47 та ариза бугугнги кунда ишжараёнида бўлиб 61 та ариза рад қилинган, 1 та ариза тегишли органларга жўнатилган.
Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан, аҳолига yeтказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати, стандартлар ва ўрнатилган талабларга жавоб бериши юзасидан Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси, “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ ходимлари ҳамда Хоразм вилояти сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспексияси билан хамкорликда ўрганиш ишлари ўтказилиб, Урганч шаҳар ҳудудидан водопровод сувидан 6 та намуна олиниб бакатерология ва кимёвий кўрсаткичлари текширилди, шундан 1 та намуна сув бактерологик кўрсаткичи бўйича талабга жавоб бермаслиги, Янгиариқ туманида 3 та намунадаги олинган ичимлик суви, Хива туманидаги 4 та намунадаги олинган ичимлик суви, Гурлан туманидаги 2 та намунадаги олинган ичимлик суви, Урганч туманидаги 1 та намунадаги олинган ичимлик суви ЎзДСт 950:2011 талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Шунингдек, Қўшкўпир, Шовот, Янгибозор, Боғот, Хазорасп, Хонқа, Тупроққалъа, Хива шаҳарларида олинган сув намуналари ЎзДСт 950:2011 талабларига жавоб бериши аниқланган.
Бу юзадан, ҳудудий бошқарма томонидан “Хоразм сув таъминоти” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди ва тегишли кўрсатма берилиб, аниқланган камчиликлар бартараф қилинишига эришилди.
Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва меъёр даражасида yeтказиб берилаётганлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилиб, “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК томонидан, Урганч шаҳар ва Шовот туманида жойлашган жами 333 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатилиб, 1-сон “Мустақиллик” маҳалласи, Дўстлик кўчаси 8-сон уй, А.Баҳодирхон кўчаси 220 уйларга, 1 кун давомида, Ал-Хоразмий кучаси 98, 100, 102 сон уйларга 2 кун давомида, А.Баҳодирхон кучаси 43, 43/1, 60А уйлар, Ғ.Ғулом кўчаси 17, 19, Узбекистан овози кучаси 5 уйларга 3 кун давомида, К.Отаниязов кўчаси 61, 61/1 уйлар, Истиқлол кўчаси 12/1 уйларга 1 кун давомида, Ал-Беруний кўчаси 190 уй, Жайхун кўчаси 1 уйларга 2 кун давомида, Шерозий кўчаси 4,16 уйлар, Ўзбекистон 28, 29, 31 уйлар, П.Махмуд кўчаси проезд 2, 5, 6 уйларга 3 кун давомида, Навоий кўчаси 79, 81, 83, 85, 87 уйлар, Жайхун кўчаси 38, 40, 42, 46 уйлар, Улуғбек кўчаси 32, 87, 89 уйларга 1 кун давомида, Хонқа кўчаси 19, 21 уйлар, Ал-Хоразмий кўчаси 21, 23, 23/1, уйларга 2 кун давомида, Темир юлчи кўчаси 14, 22, 26 уйлар, Хонқа кўчаси проезд 11, 46 уй, Бўстон кучаси 1, ЗА, 5, И, 12, 16 уйлар, Термиз кўчаси 15, 23/1, 23/2, 31А уйлар, Наманган кўчаси 8 уйларга 3 кун давомида, Феруз кўчаси 1 уй, Ал-Беруний кўчаси 3, 5, 7, 9, 13, 13 А, 17, 19, 19А, 25, 25А, 27 уйлар, Ўзбекистон овози кўчаси 23 ,25, 25 А уйларга 4 кун давомида, Н.Кубро кўчаси проезд 7, 27 уй, Р.Ғоипов кўчаси 12, 49 Б уйларга 2 кун давомида, Ю.Бабажанов кўчаси 19 уй, П.Маҳмуд кўчаси 1, 3, 7, 9 уйларга 3 кун давомида иссиқлик энергияси yeтказиб берилмаганлиги аниқланиб,мазкур хонадонларга иссиқлик энергияси yeтказиб берилмаганлиги натижасида, истеъмолчиларга жами 3674039 сўм тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Ҳудудий бошқарма томонидан, Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси билан хамкорликда, Урганч, Хонқа, Боғот, Хазорасп, Янгиариқ, Хива, Гурлан, Янгибозор, Қўшкўпир, Шовот туманлари бўйича ҳаракатланувчи йўналишли такси хизматини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти ўрганилганда, ушбу ўрганишларда белгиланган йўналишларда харакатланаётган автомашиналарнинг ташқи ва ички жихозлари йўқлиги, автотранспорт воситалари ички қисмига йўналиш схемаси ва йўл кира нархи тўғрисидаги маълумотлар илиб қўйилмаганлиги, бошланғич ва охирги тўхташ бекатларида графикда белгиланган вақт оралиғида харакат қилмаётганлиги, йўловчиларга йўл кира хақи учун чек ёки йўл чиптаси тақдим қилинмаётганлиги белгиланган нархдан ортиқча хақ олинаётганлиги (Урганч-Беговот йўналиши, масофа 22 км бўлиб, белгиланган 4400 сўм ўрнига 5000 сўмдан хақ олинмоқда) аниқланиб, Вазирлар Махкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан аниқланган қонун бузилишлари юзасидан жами 17 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.
Бошқармага қилинган мурожаатлар умумлаштирилиб таҳлил қилинди. Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 7 ойлиги давомида 687 та мурожаатлар қилинган бўлиб, 392 таси, яъни 57 фоизи коммунал, қурилиш ва транспорт соҳаларига тегишли бўлса, 132 таси савдо ва умумий овқатланиш соҳасига таалуқли масалалар, 115 таси алоқа ва молиявий хизматлар, 48 таси реклама ва бошқа соҳаларга тегишли.
Коммунал соҳа бўйича келиб тушган мурожаатлар газ таъминоти соҳасида
200 та (51 фоизи), электр энергияси соҳасида 76 та (19,4 фоизи) ва ичимлик суви соҳасида
50 та (12,8 фоизи )ни ташкил қилган бўлиб, қолган 66 таси (16,8 фоизи) бошқа соҳаларга тўғри келади.
Вилоят ҳудудидаги барча шаҳар ва туманлардаги коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар бўлимларига, жами 17 та бозорларнинг кириш ва чиқиш жойларида истеъмолчиларга кўринарли қилиб, умумий 98 та махсус плакатлар жойлаштирилди.
Шунингдек, 2021-йил давомида коммунал соҳадаги мурожаатлар ўтган йилгига нисбатан кўпайган бўлиб, ушбу мурожаатлар асосан табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси ва ичимлик суви бўйича келиб тушган. Бугунги кунда, мазкур соҳадаги тизимли камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф қилиниши юзасидан “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали, “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ га огоҳлантириш хатлари юборилди. Шунингдек, ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан, аниқланган камчиликларни жойида бартараф қилиш мақсадида, тасдиқланган жадваллар асосида, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Бугунги кунга қадар жойига чиққан ҳолда ўтказилган сайёр қабулларда жами 15 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 7 таси газ таъминоти соҳасида 6 таси электр энергияси соҳасида ва 2 таси ичимлик суви юзасидан. Ушбу мурожаатларнинг 11 тасига хуқуқий тушунтиришлар берилиб, 3 таси жойида ҳал қилинди.
Ҳудудий бошқарма ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги, Қурилиш соҳасида назорат инспексияси Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспексияси билан ҳамкорликда, 2021-йил 26-ноябр куни кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши билан шуғулланаётган буюртмачи ва қурилиш ташкилотлари иштирокида 1 кунлик семинар йиғилиши ўтказилди, ўтказилган тадбир оммовий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг истеъмолчилар оммасига yeтказилди.
Шунингдек коммунал соҳадаги муаммоли ҳолатлар бўйича сайёр қабул Шовот тумани ҳокимлиги биносида ўтказилиб, сайёр қабулда жами 4 та фуқаро ҳамда 4 та хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, бугунги кунда мурожаатларни ижобий ҳал қилиниши юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ва қонун ости ҳужжатлари талабларига мос келиши юзасидан биологик актив маҳсулотлари (БАД) маҳсулотлари рекламаси тарқатилиши ҳолатлари ўрганилиб, Максифлора Бейби саше маҳсулоти рекламасида Бунинг yeчими Максифлора Бейби, Максифлора капсула рекламасида бу муаммоларнинг yeчими битта!, “ЖАЙХУН ИНВЕСТ” ТАБИАТДАН СИЗГА СОВҒА!, Юнефрон капсула рекламасида самий настояший, Эвафлю саше маҳсулоти рекламасида, Жайхун Инвест это решение вsex ваших заболеваний натуралний травами, Антитокс капсула маҳсулоти рекламасида особенно, Самое лучшее, Седофит релакс маҳсулоти рекламасида как никогда! сўзлари ишлатилиб Ўзбекитон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддаси талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланиб, ҳудудий бошқарма томонидан маҳсулотлари рекламасида Ўзбекистон республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун ва қонун ости ҳужжатларига талабларига мос ҳолда жойлаштирилиши билдирилган.
Хоразм вилояти ҳудудида фаолият юритаётган https://t.me/mansurbek1104 телеграм тармоғи “Имкон стар бизнес” х/к раҳбари Отаназаров Мансурбек тамонидан 2020-йил 23-ноябрда очилганлиги унга Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ва қонун ости ҳужжатлари тушунтирилди ва ижтимоий тармоқдаги канал ўчирилиб, қонунбузилиш бартараф қилинди.
Ҳудудий бошқарма томонидан, “Қонун Доирасида” МЧЖнинг XORAZMBUGUN/24 номли Телеграм ва Ёутубе ижтимоий тармоқ каналлари орқали “ЭКОБОЗОР” “УРГАНЧ ЭCО ШОППИНГ CЕНТЕР” МЧЖ томонидан қурилаётган савдо комплекси ҳақида https://youtu.be/LTA5S0P_2FY сонли ноаниқ рекламалар тарқатганлик юзасидан белгиланган тартибда чора кўрилишини сўраб пм.гов.уз портали (мурожаат тартиб рақами 89793-р/20) орқали қилган мурожаати бўйича Ҳудудий бошқарманинг 2020-йил 6-oktabrдаги огоҳлантириш хатига жавобан “ХОРАЗМ БУГУН” Youtube админи 24-sentabrдан рекламани олиб ташланганлики ва ушбу рекламани қайта тарқатмаганлиги сабабли унга нисбатан чора қўлланилмаслигини, агарда админ томонидан огоҳлантириш хатига қарамасдан қайта ушбу реклама тарқатса унга нисбатан ваколатимиз доирасида чора кўрилиши бўйича тушунтириш берилган.
Хоразм вилояти ҳудудида фаолият юритаётган http://t.me/Davringnisur_BassMuzic_Xorazm телеграм тармоғи орқали “ДАҲН ҲАНЗАЛ” маҳсулоти рекламаси мавжудлиги аниқланиб, админ фуқаро Сарвар Юлдошевга Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ва қонун ости ҳужжатлари тушунтирилди ва ижтимоий тармоқдаги “ДАҲН ҲАНЗАЛ” маҳсулоти рекламаси телеграм группасидан олиб ташланиб, қонун бузилиш ҳолати бартараф қилинган.
Хоразм вилояти ҳудудида фаолият юритаётган https://t.me/royalqushkupir телеграм тармоғи орқали алкогол ичимликлар рекламаси мавжудлиги аниқланиб, админ “Универсал Смарт Электрониcс” х/к раҳбари фуқаро Руслон Хўжаевга Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ва қонун ости ҳужжатлари тушунтирилди ва телеграмм ижтимоий тармогидаги https://t.me/royalqushkupir телеграмм канали ўчирилиб қонун бузилиш холатлари бартараф қилиган.
Ҳудудий бошқарманинг иш режаси бўйича Оммавий ахборот воситаларида тарқатиладиган маълумотлар кўриги оммавий ахборот воситалари (телевидения, газета) ҳамда телеграм ижтиомий тармоқларида жами 49 та шулардан 9 таси маҳаллий телевиденияларда, 27 таси газетада, 13 таси телеграм ижтимоий тармоқларда ўтказилган. Ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, 13 та телеграм ижтимоий тармоқларда камчиликлар аниқланиб уларга тузатиш киритилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-февралдаги 104-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз вақтида қарор талабларига мослаштирилиши ва демонтаж қилиниши лозим бўлган лекин бугунги кунгача ўз вақтида қарор талабларини бажармаган ташқи реклама конструксиялари бўйича жами 10 та даъво ариза (16 та ташқи реклама конструксияси) шундан 3 та даъво ариза Тошкент туманлараро иқтисодий судига (8 та ташқи реклама конструксия), 7 таси Урганч туманлараро иқтисодий судига (8 та ташқи реклама конструксия) киритилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари (савдо дўкони, умумий овқатланиш дорихона ва ш.к.)да ташқи қисмига ўрнатилган реклама-ахборотларини жойлаштирилиши бўйича маълумотлар доимий равишда ҳар ойнинг 5 санасигача электрон равишда илова қилиниб келинмоқда.
Ҳудудий бошқарма томонидан, реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган тамаки, тамаки маҳсулотлари, чилим, электрон сигареталар ва алкоголли ичимликлар рекламаларини тарқатишни олдини олиш мақсадида мақолалар тайёрланиб https://t.me/Xorazm_Antimon, https://t.me/kh_istemolchi, https://t.me/Xorazmfaxrim, https://t.me/aokaxorazm, https://t.me/xivashahar, https://t.me/Xorazm_News телеграм ижтимоий тармоқларида ёритилди.
Вилоят ҳудудида жойлашган ташқи реклама воситаларида “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилиб, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси жойлаштирилган 38 та холат кузатилди. Шундан ижтимоий тармоқларда 12 та ташқи реклама воситаларида 26 та.
Ушбу холатлар юзасидан реклама жойлаштирган субъектларига қонун талаблари юзасидан равишда тушунтириш берилиб, 26 та ноқонуний реклама олиб ташланди ва уларга ҳудудий бошқарманинг огоҳлантириш хатлари тақдим қилинди.
Бундан ташқари, ҳудудий бошқарма томонидан “Ҳалол меҳнатингизни-қиморга сарфламанг” номли макола тайёрланиб вилоятимиздаги “Гурлан ҳаёти” газетасининг 15-июндаги 11-сонли таҳририда чоп қилинди.
Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганиш натижасида реклама воситаларини дарахтлар, буталар ва дарахт шохларига жойлаштирилган 47 та ҳолат кузатилиб, ноқонуний жойлаштирилган ташқи реклама воситалари олиб ташланди ва йўл қўйилган қонун бузулишлар бартараф қилинди.
Бундан ташқари, ҳудудий бошқарма томонидан “Дарахтларга ўрнатилган ташқи реклама воситалари олиб ташланди” номли макола тайёрланиб вилоятимиздаги “Боғот садоси” газетасининг 18-июндаги 6-сонли таҳририда чоп қилинди.
Ҳудудий бошқарма томонидан вилоят ҳудудида фаолият юритаётган ҳўжалик юритувчи субъектлар томонидан товар (иш, хизмат)ларни реализатсия қилинишини рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган акция, танлов, ўйин ёки шунга ўхшаш бошқа тадбирлар юзасидан ўрганишлар давомида тадбирлар ўтказган “Хоразмавтотеххизмат” МЧЖ, “БОБУР ТРАНС ЛОГИСТИК” МЧЖ, “NB WISE SCHOOL” нодавлат таълим муассаси, “ГУРЛАН АВТОСАЛОН” МЧЖлар томонидан олинган маълумотларга кўра ютуқ совғалари тақдим қилганлиги маълум бўлган.
Ҳудудий бошқарма томонидан, ташқи рекламаларнинг давлат ва жамоат манфаатларига, аҳлоқ ва маънавиятнинг умумеътироф этилган нормаларига тўлиқ риоя қилиниши ўрганилганда Хива шаҳрида ташқи реклама воситалари жойлаштирган жами 225 та хўжалик юритувчи субъектлар билан учрашилди ва 79 та хўжалик юритувчи субъектида камчиликлар кузатилиб, ташқи реклама воситалари субъектлар томонидан бартараф қилинди.
Ҳудудий бошқарма томонидан “Телеграм” мессенжерининг Ўзбекистон аудиторияси учун мўлжалланган телеграм ижтимоий тармоқларидан ҳисобот даврида жами 155 та телеграм каналларида (мисол учун: t.me/Xorazm_elonlari_reklama, t.me/Xorazm_reklama, t.me/Urganchshop, t.me/nl_store_urgench, t.me/reklamalar_maydoni_r, t.me/Xorazm_ish_reklama, t.me/Xorazm_News, t.me/Urganchavtobozor2021, t.me/XorazmelonN1, t.me/Xorazm faxrim ва бошқаларда) ўрганишлар ишлари ўтказилиб, жами 35 та биологик фаол қўшимчалар рекламасида даволовчи хусусиятига эга жумласидан фойдаланилган ҳолат кузатилди. Ушбу ҳолат юзасидан телеграм канал админи билан тушунтириш ишлари ўтказилиб 35 таси бартаф қилинди.
Агентликнинг 26-январ 2021-йилдаги 01-ИЧ-сонли буйруғи билан тасдиқланган 2021-йилга мўлжалланган иш режага ҳамда ҳудудий бошқарманинг 2021-йил 1-февралдаги 11-и/ч-сонли буйруғи билан тасдиқланган иш режага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-февралдаги 104-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси ва тасдиқланган нормаларга риоя этилишини назорат қилишни ташкил қилиш белгиланган.
Шунга асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 104-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 14-апрелда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан йиғилиш ўтказилиб, 175-сонли йиғилиш баёни расмийлаштирилди ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Чора-тадбир режасига асосан туман (шаҳар) ҳокимларнинг биринчи ўринбосарларига топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, ҳудудий бошқарма томонидан, ушбу қарори ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз вақтида қарор талабларига мослаштирилиши ва демонтаж қилиниши лозим бўлган лекин бугунги кунгача ўз вақтида қарор талабларини бажармаган ташқи реклама конструксиялари бўйича жами 10 та даъво ариза (16 та ташқи реклама конструксияси) шундан 3 та даъво ариза Тошкент туманлараро иқтисодий судига (8 та ташқи реклама конструксия), 7 таси Урганч туманлараро иқтисодий судига (8 та ташқи реклама конструксия) киртилган.
Шунга асосан ҳудудий бошқарма томонидан Урганч туманлараро иқтисодий судига 4 та даъво ариза (6 та ташқи реклама конструксия) киритилиб 2 та даъво ариза қаноатлантирилди, 1 та даъво ариза кўрилмасдан қолдирилди, 1 таси қисман қаноатлантирилди.
Шунингдек, шартнома тузилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан жорий йилнинг январ-июн ойларида жами 314,31 млн.сўм маблағ ўтказилган бўлиб, шартнома тузиш ишлари давом этмоқда.
Ҳудудий бошқарма томонидан ташқи реклама воситаларнинг электрон маълумотлар базаси шакллантирилиб борилмоқда.
Агентликнинг ушбу топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, Хоразм вилояти ҳудудида фаолият юритаётган https://t.me/OzodSoat телеграм тармоғи ҳамда https://www.instagram.com/p/SM0TEKulHev/?igshid=ab4ekhydotoj инстаграм тармоғи орқали жойлаштирилаётган маълумотлар ўрганилиб, https://t.me/OzodSoat телеграм тармоғи админи “Озод-Соат”мчж раҳбарига 771/01-09-сон, https://www.instagram.com/p/SM0TEKulHev/?igshid=ab4ekhydotoj инстаграм тармоғи админи “Гулшан Нур” мчж раҳбарига № 774/01-09-сонли огохлантириш хатлари берилиб, ижтимоий тармоқдаги алкогол ичимликлар рекламаси олиб ташланиб https://t.me/OzodSoat ҳамда https://www.instagram.com/p/SM0TEKulHev/?igshid=ab4ekhydotoj ижтимоий тармоқлари фаолияти тўхтатилиб қонун бузилиш холатлари бартараф қилинди.
Ҳудудий бошқарма томонидан, вилоят ҳудудида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нодавлат таълим ва хорижда ўқиш хизматларини кўрсатиш, даволаш, тиббий хизмат ва диагностика хизматларини кўрсатиш, халқ табобати билан боғлиқ фаолиятга оид ахборотларни ўрганиш орқали ушбу фаолиятнинг қонунийлигини (лицензия ва рухсатномалар мавжудлиги, лицензия битими билан рухсат этилган йўналишларга мослиги, ностирификатсия масалалари) ўрганиш ишлари ўтказилиб, “Акбар Травел Асиа” МЧЖ томонидан ЯТТ Саматов Руслон, “РОСУНИВЕР” хусусий корхонаси томонидан Урганч шаҳар Шовот кўчасида (мўлжал:Даритал савдо комплекси) жойлашган биносининг витринасида, “ШОХ СУЛТОН СЕВАРА” МЧЖ томонидан Урганч шаҳар П.Махмуд кўчасида жойлашган бино витринаси ҳамда девор пешлавҳасида, “URGANCH GUANGZHOU MEDICAL” МЧЖ томонидан вилоятимиз телеканаллари орқали тарқатилган рекламаларни аниқ ва ишончлилиги ўрганилиб, “ШОХ СУЛТОН СЕВАРА” МЧЖ ,“ URGANCH GUANGZHOU MEDICAL” МЧЖ томонидан тақдим қилинган томонидан нотўғри реклама жойлаштирилганликлари маълум бўлди. Шу сабабли, ҳудудий бошқарма томонидан, нотўғри рекламани бартараф қилиш мақсадида огоҳлантириш хатлари тайёрланиб ушбу тадбиркорлик субъектларига тақдим қилинди.
Ҳудудий бошқарма томонидан вилоят ҳудудида ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларида, йўл белгиларида ва светофорларда, уларнинг тиргакларида ёки ҳаракатни тартибга солиб турувчи бошқа ҳар қандай қурилмаларда, шунингдек дов-дарахтларни пайҳон қилиш ва туташ ҳудуддаги ободонлаштириш воситаларини бузиш йўли билан жойлаштириш ҳолатлари ўрганиш мақсадида Хива шаҳар “Ичон Калъа” давлат музейи қўриқхонаси ҳамда Хива шаҳар Дешон Калъа Қўша дарвозаларда ўрганиш ишлари ўтказилиб, “Ичон Калъа” давлат музейи қўриқхонасида жойлашган моддий маданий мерос объектлари, кўҳна обидалар, тарихий архитектура ёдгорликларида ташқи реклама объектларида ташқи реклама воситаларижойлаштирилмаганлиги кузатилди.
Бундан ташқари, Хива шаҳар Дешон Калъа Кўша дарвоза ҳудудида тадбироклик субъектига тегишли бўлган штендер мавжудлиги кузатилиб унга “Реклама тўғрисида”ги Қонун ва қонун ости ҳужжатлар бўйича тушунтириш берилди.
Ҳудудий бошқарма томонидан, агентликнинг ушбу топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган йирик савдо комплекслари, савдо дўконлари ва умумий овқатланиш шаҳобчаларининг ташқи ва ички қисмида электрон сигареталарнинг реклама-ахборотлари жойлаштириш холатлари юзасидан ҳисобот даврида жами 139 та тадбиркорлик субъектларида ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, савдо дўконлари, умумий овқатланиш корхоналари ва йирик савдо комплексларининг ташқи ва ички қисмида “IQOS тез кунда Ўзбекистонда го.иқос.уз сайтида рўйҳатдан ўтинг ва совғага эга бўлинг” мазмунидаги рекламали-ахборотларини ўрнатилинганлик ҳолатлари кузатилмади.
Бундан ташқари, ҳудудий бошқарма томонидан “IQOS тез кунда Ўзбекистонда go.iqos.uz сайтида рўйҳатдан ўтинг ва совғага эга бўлинг” мазмунидаги рекламали-ахборотларини жойлаштирмаслик юзасидан тайёранлаган тушунтириш хатлари тақдим қилинганлигини маълум қиламиз.
Ҳудудий бошқарма томонидан, ташқи реклама объектларида (конструксияларида), муайян шахс эгаллаб турган биноларнинг ташқи томонида ҳамда биноларга кириш жойларида хорижий тилларда тушунарсиз ва мантиқсиз, аҳлоқ-одоб нормаларига зид равишда турли ҳил мазмунсиз лавҳалар жойлаштирилганлиги юзасидан шаҳар ва туман ҳокимликларининг маънавий марифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари мутахассислари билан биргаликда Хива шаҳар, Урганч туманларида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Бундан ташқари, бугунги кунда ушбу масалалар юзасидан тегишли ишларни амалага ошириш мақсадида Урганч шаҳар ҳокимлигининг маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари мутахассислари ҳамда тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда жойига чиқиб ўрганиш ўтказилди.
Агентликнинг 2021 йилда амалга ошириладиган асосий ишлар режасига киритилган хусусий тиббиёт муассасалари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилишнинг ҳуқуқий асосларини ўрганишда жорий йилнинг 4 августида XORAZMBUGUN/24 телеграм канали орқали “КУВОНЧ-ШИФО” клиникаси томонидан тиббий хизматлар рекламаси эфирга узатилганлиги мазкур рекламада, клиникага Россия Федератсиясининг бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ташриф буюриши, энг замонавий даволаш стандартлари бўйича операциялар ўтказилиши ҳолатлари бўйича келтириб ўтилган ахборотларга тўлиқ мос келиши маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Ариповнинг жорий йил 6 август куни Хоразм вилоятига амалга оширган ташрифлари давомида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигига Урганч-Хива йўналишидаги Форум маршрутига кирган барча реклама устунларини стандартларга мос тарзда тартибга келтириш, Урганч ва Хива шаҳарлари ҳудудларидаги барча реклама устунларига ЛЕД экранли реклама қурилмалари ўрнатилишини таъминлаш вазифаси берилиб,бу юзасидан тадбиркорлик субъектларига, Қонун ва қарор талаблари тушунтирилгандан кейин ўз ҳоҳишларига кўра жами 12 та ташқи реклама конструксияси демонтаж қилинди, 4 та ташқи реклама конструксияси ҳудудий бошқарма кўрсатмасидан кейин қарор талабларига мослаштирилди.
Бундан ташқари, Урганч шаҳрида жойлашган 1 та билборд тадбиркорлик субъекти томонидан ЛЕД мониторга ўзгартирилди. Шунингдек, бугунги кунда Урганч-Хива йўналишида жами 12 та ЛЕД экранли монитор жойлашган.
Ушбу йўналишда жойлашган сим ёғочларда, йўл бўйларида жойлашган тадбирокрлик субъектлари томонидан ўз бошимча ўрнатилган 25 га яқин ташқи реклама воситалари ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида олиб ташланди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарорига асосан, ташқи реклама объектларини (конструксияларини) тартибга солиш, уларга yeр ажратиш қуриш ва ўрнатиш бўйича тегишли рухсатномалар бериш ҳамда ушбу ҳужжатларни бекор қилиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ваколатли орган ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарма томонидан Урганч-Хива йўналишидаги реклама устунларини ЛЕД экранли реклама қурилмаларига ўзгартириш бўйича Урганч шаҳар, Хива шаҳар, Урганч туман ҳокимликларига ваколати доирасида амалий ёрдам берилишини сўраб хат жўнатилди.
Ҳудудий бошқарма томонидан, 100 та ҳудуддаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчи корхоналар, реклама ва маркетинг сохасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларга жорий йилнинг 8-9-oktabr кунлари Тошкент шаҳрида “ТАФ” Тошкент реклама фестивали ўтказилиши режалаштирилган тўғрисида маълумотлар берилди ва қатнашувчилар рўйхати шакллантирилди, фестивал ўтказилиши тўғрисида тайёрланган видео роликларни Лед мониторларга жойлаштирилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан, жами 121 та алкогол маҳсулотларини сотиш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларда ўрганиш ўтказилиб, шундан 35 та тадбиркорлик субъекти томонидан Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланиб, ушбу хўжалик юритувчи субъектларга огоҳлантириш берилиб, тушунтириш ўтказилгандан кейин қонун бузилишлар бартараф қилинди.
Ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан Урганч шаҳрининг Паҳловон Маҳмуд, Ал-Хоразмий, Тинчлик кўчаларида ҳамда Марказий деҳқон бозори ва унинг ён атрофидаларида, шунингдек, Янгибозор, Гурлан, Янгиариқ туманларининг марказларида ва Хива туманинг Журён маҳалласи ҳамда Хива шаҳарларида ўрганиш ўтказилиб, ўрганишлар давомида, Урганч шаҳарнинг Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 1 та ҳолатда ва Янгиариқ туман марказида 1 та ҳолатда, Хива шаҳар марказида 2 та ҳолатда, жами 4 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари томонидан фаолият юритаётган объетларига букмекерлик ва тотализатор хизматларига доир рекламалар ўрнатилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар ўз жойида бартараф қилиниши таъминланди.
Ҳудудий бошқарма томонидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон қарорида белгиланган асосий чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиз ҳудудида жойлашган ташқи реклама обектларини (конструксияларини) жорий ҳолати доимий равишда кўздан кечириб турулганлиги ва жорий йилнинг 9-декабр куни 1 та ҳолатда ташқи реклама обектида реклама баннери йиртилган ва осилган ҳолатда турганлиги аниқланиб тезда бартараф қилинган.
Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган
мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича.
2021-йил давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳудудий бошқармага 1054 та мурожаат келиб тушган. Жумладан, мурожаатларнинг 302 тасига тушунтириш берилган, 54 таси тегишлилиги бўйича ваколатли органга юборилган, 1 таси Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддаси 4-қисмига асосан зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли қайтарилди. ва қолган 639 таси қаноатлантирилган бўлиб, 58 та мурожаат кўриб чиқилмоқда шундан 122 та ҳаолатда истеъмолчиларга 629 722,2 минг сўм маблағ қайта ҳисоб китоб қилинишига эришилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф
этиш бўйича таклифлар.
1. Ҳудудий бошқарма томонидан, вилоят ҳудудида фаолият юритаётган оилавий корхоналарга коммунал хизматлар учун нарх (тариф)ларини тўғри қўлланилиши юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганиш давомида қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бир-бирига зид келувчи ҳолатлар мавжудлиги кузатилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 5-апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Низомнинг 100-бандида “Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерик (якка тартибдаги тадбиркор шаклида) давлат шеригига ариза билан мурожаат қилади.
Аризага якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома илова қилинади” – деб белгиланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 12-январдаги 22-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” Қоидаларининг 104-бандида “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хонадонлар, хусусий уй-жойлар, боғ участкалари ва бошқа шахсий объектлардан фойдаланилганда, ишлатилган электр энергияси учун тадбиркорлик фаолиятининг (савдо, хизматлар кўрсатиш, товарлар ишлаб чиқариш ва бошқа) тури бўйича электр энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳига мувофиқ ҳақ тўланади.
Бунда тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган электр энергияси бўйича ҳисоб-китоблар учун алоҳида электр энергиясини ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши зарур” – деб кўрсатилган.
Яъни, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиш учун ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун мазкур субъектлар Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддасида кўрсатилган имтиёздан фойдалана олмаётганлиги кузатилди.
Юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўлланилиши юзасидан юзага келадиган баҳсли ҳолатларни олдини олиш ва аниқлаштириш мақсадида, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинади.
2. Республикамиз ҳудудида yтиштирилмайдиган, ишлаб чиқарилмайдиган ва катта ҳажмларда импорт қилинадиган маҳсулотлар рўйхатини шакллантирган ҳолда ушбу маҳсулотларни импорт қилаётган субъектларнинг бир-бирига алоқадорлиги (битта шахслар гуруҳига мансуб субъектлар вилоят ҳудудларида алоҳида рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатаётган бўлиши мумкин), ушбу маҳсулотлар учун нархларни шаклланиши, маҳсулотларни импорт қилишда бошқа субектлар учун сунъий тўсиқлар бор ёки йўқлиги ва рақобатга зид келишиб олинган ҳаракатлар аломатларини мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида, Давлат божхона қўмитасининг электрон базаси орқали ўрганиш ва таҳлил ишларини ўтказиш.
Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар давомида жўнатувчилар томонидан бошқа субектларга маҳсулот сотилишидаги рақобатга зид ҳолатлар (маҳсулот сотишни асоссиз равишда рад қилиш, республикамиз ҳудудида фақат битта субъект билан шартнома тузиш) аломатлари бўйича хорижий давлатлар билан ҳамкорликда тегишли ишларни олиб бориш.
3. Бугунги кунда товар ва молия бозорларида фаолият олиб бораётган устун мавқега эга корхоналарнинг асосий қисмини давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субектлар ташкил қилишини инобатга олиб, Товар ва молия бозорларида устун мавқега эга субъектларнинг монопол маҳсулотларини ишлаб чиқришга ҳамда иш, хизматларини кўрсатишга ихтисослаштирилган янги хусусий субектларни яратилишини давлат томонидан қўллаб қувватлаш. Айниқса юқори ликвидли ҳисобланган истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун қисқа муддатли (йирик рақобатчилар билан рақобатлашиш даражасини инобатга олиб, ҳар бир соҳа бўйича турли муддатларга) солиқ ва божхона имтиёзларини белгилаш.
Бунда божхона имтиёзлари фақат асосий ишлаб чиқариш ускуналари учун қўлланилишини шунингдек, фаолиятини йўлга қўйишларида юзага келадиган ҳар қандай сунъий тўсиқларни бартараф қилинишини давлат томонидан кафолатланиши керак.