Ҳудудий бошқарма томонидан, Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчада яшовчи фуқаронинг хонадонига ичимлик суви қувурлари ўтказилмаганлиги лекин Урганч шаҳар ичимлик суви таъминоти корхонаси томонидан хисобланган асоссиз қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўтказилган ўрганиш жараёнида, “Хоразм сув таъминоти” МЧЖнинг тақдим қилган маълумотига асосан, фуқаро хонадонига ичимлик сув қувури ўтказилмаганлиги ва ушбу манзилда ҳеч ким истиқомат қилмаётганлиги маълум бўлди.
Шулардан келиб чиқиб, фуқаро хонадонининг қарздорлиги қайта ҳисоб китоб қилиниб ҳозирги кунда қарздорлиги мавжуд эмаслиги ва 1 800 000 сўм асоссиз ҳисобланган маблағ истеъмолчининг фойдасига ижобий ҳал қилингани маълум бўлди.
Ҳудудий бошқарма аралашуви натижасида, истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатларингиз ҳимоя қилинди.
Агарда шунга ўхшаш муаммоларга дуч келсангиз ҳудудий бошқармага бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.