Ҳудудий бошқарма томонидан, Хоразм вилоятида яшовчи фуқаро 0052364 рақамли газ ҳисоблаш ускунасидаги ортиқча ҳисобланган 14452 м3 хажмдаги табиий газни янги ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасига ўтказиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўтказилган ўрганиш жараёнида, ҳудудий бошқармага, “Худудгаз Хоразм” газ таъминоти филиалининг тақдим қилган маълумотига асосан, фуқаро томонидан табиий газ учун охирги марта 2017 йилнинг март ойида 220000 сўм тўлов амалга оширилган бўлиб, 2020 йил декабрь ойигача табиий газ ҳақи учун тўлов амалга оширилмаганлиги маълум бўлди.
Шунингдек,истеъмолчининг абонент варағи ўрганиб чиқилганда шу ўтган даврлар мобайнида газ таъминоти корхонаси томонидан “Биллинг” базасига 2018 йилнинг июнь ойигача газ ҳисоблагичнинг кўрсаткичи нотўғри киритилган бўлиб, ушбу нотўғри киритилган кўрсаткичлар натижасида юзага келган 3 561 028 сўм қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниб, истеъмолчининг ҳисоб рақамига қайтарилганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорининг 9-боб; 101 бандига асосан “Фойдаланилган табиий газ учун тўлов суммаси табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан кўрсатгичларни олиш вақтида амал қилинган тарифлар асосида ҳисобланади. Тарифлар ўзгарганда, аввал ҳисобланган сумма бўйича тарифлар ўзгаришига қадар тўлов амалга оширилмаган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинмайдиган қарздорлик вужудга келган деб тан олинади;”
102 бандига асосан “Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ хажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади” деб кўрсатилган.