Ҳудди шундай муаммо ҳудудий бошқарманинг ишонч телефонига Урганч туманида истиқомат қилувчи фуқародан келиб тушди.
Истеъмолчи 2020 йил август ойида Урганч шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркордан “Avalon AVL-12HQ” русумли (12 лик) кондиционер сотиб олган ва дўкон ходимлари томонидан истеъмолчининг хонадонига ўрнатиб берилган.
Аммо вақт ўтиши билан истеъмолчи, “Avalon AVL-9HQ” русумли (9 лик) кондиционернинг мотор қисми ўрнатиб кетилганлигини билган.
Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича мурожаатда келтириб ўтган ҳолатлар ўз тасдиғини топди.
Ушбу ҳолат юзасидан тадбиркорга “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддасидаги талаблар юзасидан (яъни, ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчининг ҳуқуқлари, “ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт” ) тушунтириш берилди.
Натижада истеъмолчининг хонадонига шартномада келишилган “Avalon AVL-12HQ” русумли (12 лик) кондиционер мотор қисми янгисига алмаштириб берилди.