Ҳудудий бошқармага Урганч туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг Uсell компанияси томонидан уяли телефон рақамидан 125000 Мб трафик асоссиз равишда ечиб олинганлиги юзасидан мурожаати келиб тушди.
Ўрганиш натижасида мурожаатдаги ҳолатлар ўз тасдиғини топди. Ҳудудий бошқарма аралашуви натижасида Uсell компанияси томонидан абонент рақамидан нотўғри равишда ечиб олинган 125000 Мб истеъмолчининг абонент рақамига қайтириб берилишига эришилди.
Зеро, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонуннинг 19-моддасига кўра, ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчининг ҳуқуқлари химоя қилиниши кафолатланади.
Бу каби мурожаатлар юзасидан, ҳудудий бошқарма томонидан доимий равишда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ваколат доирасида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб борилади.