Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5630-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4126-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ташкилий тузилмаси тасдиқланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4126-сонли қарорига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раисига Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари тузилмасини тасдиқлаш, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимларининг чекланган сонини тасдиқлаш ҳуқуқи берилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 19 февралдаги 7 к ЛС-сонли буйруғига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий органларининг ташкилий тузилмаси тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органларига монополияга қарши курашни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, табиий монополиялар субъектларининг фаолиятини назорат қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш бўйича вазифа ва функциялар юклатилган.