Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ устун мавқени суиистеъмол қилиш, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашни, уларни олдини олиш ва бартараф қилишни амалга оширади.
“Картель” келишувлар ва тил бириктиришлар каби рақобатга қарши ҳаракатларнинг мураккаб турларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш масалаларида ҳуқуқ-тартибот органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ҳудудий бошқарма томонидан доимий ва тизимли равишда товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган субъектлар томонидан рақобат қонунчилигига риоя этиши юзасидан таҳлил ўтказиб борилади.
Алоҳида монополист корхоналарнинг асосий жиҳатларидан бири бу, шартномаларга камситувчи шартларни киритиш орқали истеъмолчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳақ-хуқуқларининг чеклаши, шунингдек товар ва молия бозорига бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг кириши учун турли тўсиқлар яратишидир.
Юқорида кўрсатилган ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига зид ҳисобланиб, устун мавқени суиистеъмол қилиш сифатида баҳоланади