Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси:
– шахс ва шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича, шунингдек хўжалик хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга доир ҳаракатларни амалга оширишда қонун хужжатларида белгиланган тартибда олдиндан розилик бериш орқали бозор концентрациясини назорат қилади;
– товар, молия ва рақамли бозорларда бозор концентрациясини баҳолайди;
– шахс ва шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик олиш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳат беради.
Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 338-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади ва қуйидаги ҳоллардагина розилик талаб қилинади:
бундай шахс ёки шахслар гуруҳи кўрсатилган акцияларнинг (улушларнинг) эллик фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олса;
битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни сотишдан олинган жами тушум базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд битим иштирокчиларидан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса.
Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 338-сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.
Агар тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни сотишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд улардан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимлар учун ваколатли органнинг олдиндан розилигини олиш зарур.