Ҳудудий бошқарма томонидан ҳар ойда тегишли ҳужжатларга асосланиб монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларнинг белгиланган график асосида биржа савдоларига қўйилиши ва сотилиши, биржа котировка нархларидаги ўзгаришлар, корхоналар томонидан белгиланган графикларга риоя қилган ҳолда маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиб борилиши юзасиданўрганиш ва таҳлил ишлари ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги “Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3386-сонли қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сонли қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорининг 2-иловасига асосан тасдиқланган “Биржа савдоларида юкори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги ва қўмитанинг 2020 йилда 29 июлдаги 55-П-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низомлар