Биринчи навбатда ички истеъмол бозорида ноҳалол рақобатга чек қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳудудий бошқарманинг вазифаларидан бири ҳисобланади ва қуйидаги функцияларни амалга оширади:
- ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ҳимоя қилишни таъминлайди;
- юридик шахснинг индивидуаллаштирилган воситаларига ва товарни индивидуаллаштириш воситаларига мутлақ ҳуқуқни сотиб олиш билан боғлиқ инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлайди.
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида инсофсиз рақобатни таъқиқланиши белгиланган бўлиб, инсофсиз рақобатчиларга нисбатан қонун хужжатларига мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.