Амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ табиий монополия — бу товар бозорининг ҳолати бўлиб, унда технологик хусусиятлар туфайли муайян товарлар (ишлар, хизматлар) турларига бўлган талабни қондиришнинг рақобатли шароитларини яратиш мумкин эмас ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас.
Табиий монополия субъекти эса табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) билан банд бўлган хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс) ҳисобланади.
Табиий монополия соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонуни билан тартибга солинади.
Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 11 октябрда 2147-рақам билан рўйхатдан ўтказилган Низом талаблари асосида амалга оширилади.