Ушбу соҳада истеъмолчиларни химоя қилиш мақсадида ҳудудий бошқарма томонидан қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
- уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатиш, қурилишва транспорт соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалий ижросини таъминлаш;
- истеъмолчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар), уларнинг ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисидаги ҳаққоний ва тўлиқ маълумотларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда олиш имкониятларини таъминлаш;
- аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- истеъмолчиларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш;
- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва уларнинг сифатини назорат қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш;
- истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларининг олдини олиш;
- уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасининг ҳолати қониқарлилиги юзасидан фуқаролар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказишни ташкил қилиш;
- қонунчиликда белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш