Ушбу соҳада истеъмолчиларни химоя қилиш мақсадида ҳудудий бошқарма томонидан қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
- Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига амал қилиниши устидан давлат назоратини олиб бориш;
- Истеъмолчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар), уларнинг ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисидаги ҳаққоний ва тўлиқ маълумотларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда олиш имкониятларини таъминлаш;
- Аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Мониторинг (кузатув) ни тегишли ташкилот ва органлар билан биргаликда ўтказиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида таклифлар ва ахборотлар киритиш;
- истеъмол бозорини, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархини ўзгариши ва уларга нархларни шакллантириш тартибини таҳлил қилиш;
- ички истеъмол бозорларида нархларни барқарорлаштириш юзасидан асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
- Истеъмолчилардан келиб тушган таклиф, шикоят ва аризаларга белгиланган тартибда, муддатларда кўриб чиқишни амалга ошириш.