Реклама фаолиятини тартибга солиш мақсадида ҳудудий бошқарма қуйидаги вазифалари бажаради:
- реклама бозорини тартибга солиш йўналишида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
- қонунда белгиланган тартибда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш юзасидан назоратни амалга оширади;
- реклама соҳасида ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламани юзага келишига йўл қўймаслик чораларини кўради;
- реклама соҳасида хорижий давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатларни амалга оширади;
- даврий нашрлар, китоблар, ҳужжатли материалларнинг телевизион ва радио дастурлари, реклама маҳсулотларини тайёрлаш, тарқатиш ва жойлаштириш учун материалларнинг бепул нусхаларини олади;
- реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиши бўйича тушунтиришлар беради;
- реклама лойиҳаларининг (видео, аудио ва бошқа материаллар) реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беради;
- реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда реклама берувчидан, реклама ишлаб чиқарувчидан ва тарқатувчидан зарур ҳужжатларни, тушунтиришларни ва бошқа маълумотларни сўраб олади;
- реклама берувчига, реклама ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилганлиги юзасидан камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма юборади;
- семинар, кўргазма, конференция, шунингдек, кўплаб тадбирлар, тақдимотлар ва реклама тадбирларини бирлаштирган ҳолда, Ўзбекистонда маркетинг ва реклама соҳасида тадбирлар ўтказади;
- ташқи рекламани жойлаштириш бўйича ягона сиёсатни олиб боради;
- ташқи реклама объектларини қуриш учун берилган ер участкалари, давлат мулки бино ва иншоотлари рўйхатларини тузишда қатнашади;
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маданий, тарихий ва диний объектлар жойлашган жойлардаги «рекламадан ҳоли зоналар»ни аниқлашда қатнашади;
- реклама бозорини тартибга солиш масалаларида жамоат бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари, бизнес вакиллари ва илмий муассасалар билан яқиндан алоқа ўрнатади;
- реклама бозорини тартибга солиш соҳасида жамоатчилик назорати фаолиятининг муҳимлигини қўллаб-қувватлаш чораларини кўради.