МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
Ҳурматли фойдаланувчилар!
Фуқароларнинг мурожаатлари улар келиб тушган ва рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн беш кун мобайнида кўриб чиқилади.
ОАВларнинг Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасифаолиятига оид маълумотларни олиш тўғрисидаги сўровлари, шунингдек ҳудудий бошқарма раҳбарияти билан интервьюларни уюштириш бўйича сўровлари етти кун мобайнида кўриб чиқилади.
Мурожаатда келтирилган ҳолатлар ҳудудий бошқарма ваколатлари доирасига кирмаган ҳолларда, мурожаат рўйхатга олинган кундан эътиборан уч кун мобайнида ваколатли давлат органига юборилади ва ушбу тўғрисида мурожаатчи хабардор қилинади.
Расмий нашрларда, ОАВларда чоп этилган янгиликлар, ёхуд расмий веб-сайтларга жойлаштирилган ахборотларга тааллуқли бўлган мурожаатларда расмий нашрнинг номи, тартиб рақами ва чиққан санаси кўрсатилган url-юклаш кўрсатилиши шарт.
Агар Қўмитада тушган мурожаат бўйича жавоб бера олиши мумкин бўлган ваколатли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи тўғрисида маълумот йўқ бўлса, у ҳолда мурожаат рўйхатга олинган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида ушбу тўғрисида фойдаланувчига жавоб хати юборилади.
Агар мурожаат қондирилмаса, ушбу тўғрисида мурожаатчига асосланган жавоб хати юборилади.