1.Номзодларга қуйиладиган асосий малака талаблари:
- иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқшунослик ёки бошқа ўзаро боғлиқ соҳаларда бакалавр ёки магистр даражасига эга бўлиш (Ўзбекистон ёки хорижий олий ўқув юртларининг дипломлари);
- катта ҳажмдаги ахборотни қисқа муддатларда қайта ишлаш, вазирликлар, идоралар ва хорижий ташкилотлар билан доимий алоқани таъминлаш;
- иқтисодий ва молиявий таҳлил қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертиза қилиш. Ўз фаолияти доирасида амалга ошириладиган тадбирларни ўтказиш;
- амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш ва тизимли мувофиқлаштириш;
- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш (инглиз тилини билган номзодларга устунлик берилади);
- камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш (вилоят ташкилотлари ва компанияларида иш тажрибасига эга бўлган номзодларга устунлик берилади);
- Microsoft Office дастурларини билиш;
- ушбу лавозимга мувофиқ бошқа малака талаблари.
2. Шахсий талаблар:
- касбий, ишбилармонлик одоб-ахлоқи ва хулқ-атвор маданиятининг мавжудлиги;
- бажариладиган иш учун жавобгарлик;
- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш.
Танлов жараёни қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-босқич: Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги билан келишилган ҳолда номзодлар юқорида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини аниқлаш учун суҳбатдан ўтказилади.
2-босқич: Суҳбатдан ўтган номзодлар танлов ўтказилгандан сўнг 3 кун муддат ичида танлов натижалари тўғрисида хабардор қилинади.
Маълумотномани юклаб олиш учун: маълумотнома шакли.zip [59.85 Kb]