✅ Хўжалик юритувчи субйект томонидан товарларга монопол юқори ёки паст нархни белгиланиши? устун мавқени суистеъмол қилиши? тадбиркорлик субйектлари ўртасида олдиндан келишилган ҳолда ҳаракатланиш ва битимлар тузиши? ноҳалол рақобат? Товар ёки молия бозорларида устун (монопол) ҳолатни эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъйектларнинг рақобатга қарши ҳаракатлари билан боғлиқ батафсил маълумотлар билан танишиш учун ? ҳттпс: //лех. уз/досс/1931450 Давлат хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат этувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак: ҳаракатлар (битимлар) ни амалга оширишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги ариза? Ариза берувчининг ИНН си? талабнома берувчи томонидан ариза берилган кундан олдинги 2 йил ичида ёки фаолият муддати давомида, агар у 2 йилдан кам бўлса, фаолият турлари, товар турлари номлари ва уларнинг ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўғрисидаги маълумотлар? олдинги 2 календар йил учун молиявий ва статистик ҳисобот? шахслар гуруҳининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар, ушбу шахсларнинг ушбу шахслар гуруҳига қандай асосларда киритилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва кўриб чиқилаётган битимлар билан боғлиқ бошқа маълумотлар? тўловни тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат. «Рақобат тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасига мувофиқ давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва йенгилликларни асоссиз равишда бериши тақиқланади. «Рақобат тўғрисида» ги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади. Чунинг учун, хўжалик юритувчи субъектлар юқоридаги ҳолатга ўхшаш вазиятга дуч келишса Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги “Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6019-сонли фармонига асосан “Монополияга қарши комплаенс” тизими 2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба (синов) тариқасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида ҳамда Фармоннинг 5-иловасида келтирилган давлат иштирокидаги корхоналарда, 2022 йил 1 январдан табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачиларда жорий этилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) сотиб олиш бўйича битимлар: Монополияга қарши органнинг шахс ёки бир гуруҳ шахслар томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларини (улушларини) сотиб олиш бўйича битимларга олдиндан розилиги қуйидаги ҳолларда талаб қилинади: бундай шахс ёки шахслар гуруҳи кўрсатилган аксияларнинг (улушларнинг) эллик фоизидан кўпроғини тасарруф этиш ҳуқуқини олади? битимда қатнашадиган шахсларнинг охирги календар йили учун активларнинг умумий баланс қиймати ёки товарларни сотишдан тушган маблағларнинг умумий ҳисобланган қийматининг юз минг бараваридан ошиб кетиши ёки битим иштирокчиларидан бири товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган иқтисодий субъект бўлса. («Рақобат тўғрисида» ги Қонуннинг 17-моддаси) Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашиши ва қўшилиши: Монополияга қарши органнинг хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашиши ва қўшилиши тўғрисидаги битимларга олдиндан розилиги тегишли битимда иштирок этадиган шахслар активларининг умумий баланс қиймати ёки уларнинг охирги календар йили учун товарларни сотишдан тушадиган умумий даромади юз минг бараваридан ошган ёки улардан биттаси бўлган ҳолларда ҳамда товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган иқтисодий субъектлардан талаб қилинади. («Рақобат тўғрисида» ги Қонуннинг 16-моддаси)Монопол ташкилотнинг қандай ҳаракатлари қонун бузилишига олиб келади?
Монополияга қарши органнинг хўжалик юритувчи субъектларни бирлашиши, қўшилиши, шунингдек акцияларни (улушларни) сотиб олиш бўйича олдиндан розилигини бериш бўйича давлат хизматини олиш тўғрисидаги аризага қандай ҳужжатлар илова қилиниши керак?
Айтайлик, ҳокимият ўз қарори билан бирон-бир хўжалик юритувчи субъектга имтиёзли шароитлар яратиши натижасида, бозордаги бошқа ҳудди шундай субъектлар фаолиятига айрим чекловларни олиб келмоқда. Ҳокимиятнинг ушбу қарори амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлса, ушбу ҳолат юзасидан қайси давлат ташкилотига мурожаат этиш мумкин?
Мен МЧЖ раҳбари бўлиб ишлайман. Эшитишимча хозирда корхоналарда “Монополяга қарши комплаенс” жорий этилмоқда экан. Бизга ҳам ушбу тизимни жорий этиш мажбурийми?
Қачон Монополияга қарши курашиш органининг олдиндан розилиги талаб қилинади?