Ҳудудий бошқарма томонидан қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш, давлат органларининг рақобатни чекловчи қарорлар қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик мақсадида лойиҳалар ва амалдаги қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсири баҳоланади, давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларда товар ва молия бозорларида рақобатни бевосита ёки билвосита чеклайдиган ҳолатлар аниқланади.
Ҳудудий бошқарма ушбу функцияни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 19 апрелда 3155-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш Методикаси” асосида амалга оширади.
Рақобатга таъсирни баҳолашнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
лойиҳаларни ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларининг ҳуқуқий оқибатларини товар ёки молия бозорларида рақобатни чеклаш қисми бўйича умумий баҳолаш;
қонун ҳужжатларини қўллаш жараёнида товар ёки молия бозорларида рақобатни чеклаш хавфини аниқлаш;
бизнес юритиш учун рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва қисқартириш масалаларини ўрганиш;
товар ва молия бозорининг барча иштирокчиларига товарлар (ишлар, хизматлар) учун тенг имкониятлар яратишда тўсқинлик қилиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда товар ва молия бозорларида рақобатни чеклайдиган лойиҳаларни ёки амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар киритиш.