Ҳозирги кунларда вилоятимиз ҳудудидаги айрим хонадонларида газ, электр, сув тармоқларидаги нозозликларни таъмирлашда хизматлар кўрсатилишини, ушбу хизматлар учун 45 000 сўмдан пул маблағлари йиғиб олинаётганлигини, лекин хизматлар бажарилмай келаётганлиги билан боғлиқ мурожаатлар ҳудудий бошқармага келиб тушмоқда.
Жумладан, мурожатларнинг бирида ҳудудий бошқарманинг ишонч телефони орқали Хива туман, Аваздунак маҳалласи, Ватанпарвар кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан. кўрсатилмаган ҳизмат учун олинган 45 000 сўм пул маблағи қайтарилиши мавзусидаги мурожаатлар юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганиш давомида ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан Хива туман, Аваздунак маҳалласи, Ватанпарвар кўчасидаги истиқомат қилувчи фуқаролар билан ушбу масала юзасидан суҳбат қилинганида “Yong‘in xavfsizligida xonadonlarga texnik xizmat ko‘rsatish” УК томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олаётганликлари малум бўлди.
Мазкур ҳолатда, “Yong‘in xavfsizligida xonadonlarga texnik xizmat ko‘rsatish” УК Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси, 2-қисми талабига риоя қилинмаган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, “Yong‘in xavfsizligida xonadonlarga texnik xizmat ko‘rsatish” УК нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан ҳудудий бошқарма махсус комиссия томонидан иш кўриб чиқилди.
“Yong’in xavsizligida xonadonlarga texnik xizmat ko‘rsatish” УКтомонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси, 2-қисми талаби бузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида қайта такрорламаслик яъни, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас деган талабига риоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларга газ, электр ва сув тармоғидаги носозликларни таъмирлашда шунингдек хизматлар кўрсатишда истеъмолчиларга хизматлар ихтиёрий эканлигини билдирилиб, Хива туман, Аваздунак маҳалласи, Ватанпарвар қўчасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг кўрсатилмаган хизматлар учун олинган хақларини қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган муддатли Кўрсатма берилди