Ўзбекистан Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 25 декабрдаги 922/03-17-сонли топшириғига асосан, махсус ахборот порталга жойлаштирилган очиқ маълумотлар асосида давлат харидлари соҳасида доимий равишда ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.
Ўтказилаётган ўрганиш ишлари жараёнида “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлари бузилиш ҳолатлари аниқланиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, 2021 йилнинг январ ойида 3 та буюртмачи ташкилотга нисбатан иш қўзғатилди, 5 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан огохлантириш хатлари тақдим қилинди ва 2 та буюртмачи ташкилотда аниқланган ҳолатлар бўйича чора кўришлик учун маълумотлар хуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилди.
Шунингдек, буюртмачилар томонидан махсус порталга эълон жойлаштиришда иштирокчилардан туман (шаҳар) ҳокими ёки ўзининг юқори ташкилоти тақдим қилинган “кафолат хати” талаб қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.
Бу ўз навбатида, “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддаси 1-қисми 6-хатбоши талаблари бузилиши ҳисобланиб, “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.