Семинарда интеллектуал мулк обектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга ўз вақтида чора кўриш, хорижий компанияларнинг интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби йўналишларда бир қатор масалалар долзарб эканлиги, интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда контрафакт маҳсулотларга самарали қарши курашиш ҳақида тўҳталиб ўтилди. Шунингдек, интеллектуал мулк соҳасидаги сўнги йилларда амалга оширилган ислоҳатлар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласига қарши курашиш, интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши тизимли ва самарали курашишда бевосита иштирок этиш, хусусан, Монополияга қарши органнинг тегишли махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, қабул қилинган Қарор ва кўрсатмаларни ижросини таъминлаш, интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида тушинтиришлар берилди.