Монополияга қарши комплаенс — бу рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқликни таъминлаш, уларни бузиш хатарларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича ички ташкилий чоралар ва тартиб-таомиллар тизими ҳисобланади.
Монополияга қарши комплаенснинг асосий вазифалари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:
давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш;
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши хатарларини самарали бошқариш;
давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари учун обрў йўқолишининг олдини олиш;
бизнесни юритишнинг инсофли амалиётини шакллантириш.
Давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенсни жорий этиш учун масъул шахс тайинланиши мумкин.