Ҳудудий бошқарма томонидан, Хазорасп туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан электр энергиясидан ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг “Call center” орқали қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тақдим қилинган маълумотга асосан, истеъмолчи хонадони “Электрҳисоб” дастурига киритилганлиги, фуқаро иштирокида ўтказилган ўрганиш жараёнида электр ҳисоблаш ускунаси 123 кВт кўрсаткичда эканлиги маълум бўлди.
Шунингдек, ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд қилинган ҳолатлар ўз тасдиғини топди, яъни 2020 йилда электр ҳисоблаш ускунаси 878 кВт кўрсаткичи билан дастурга нотўғри киритилиши натижасида ортиқча қарздорлик ҳисобланган.
Ҳудудий бошқарма аралашуви натижасида, фуқаро хонадонига нисбатан ортиқча ҳисобланган 222,7 минг сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди ва истеъмолчининг ҳисоб рақамида 10 030 сўм олдиндан тўлови мавжудлиги маълум бўлди.