Асосий вазифалари ва функциялар қуйидагилардан иборат:
- товар, молия ва рақамли бозорларда рақобат муҳити ҳолатини, шу жумладан алоҳида олинган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан устун мавқени эгаллаш ҳолатларини таҳлил қилиш, мониторингини амалга ошириш ва баҳолаш;
- товар ёки молия бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрини шакллантириш ва юритиш;
- тегишли товар ва молия бозорларидаги муносабатларни тартиблаштирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига таклифларни тайёрлаш;
- соғлом рақобат муҳитини барпо этиш, бозорнинг барча субъектлари учун тенг шароитларни яратиш мақсадида, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш (хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталидаги (фонди) давлат иштирокини қисқартириш) бўйича ўрганишларни ўтказиш ва тегишли таклифларни ишлаб чиқиш;
- соғлом рақобат муҳити ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатадиган таъсирини ўрганиш мақсадида, хўжалик юритувчи субъектларга давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамларни (солиқ ва божхона имтиёзлари, преференциялар, эксклюзив ҳуқуқлар) ўрганиш.