Бугунги кунда тараққиёт одимларини шиддат билан ташлаётган Ўзбекистонда аҳолига жуда кўплаб қулайликлар яратилиб келинмоқда.
Бунга мисол сифатида коммунал тўловларни худди мобиль алоқа каби амалга ошириш имкони яратилганлигида кўришимиз мумкин. Зеро, олдингилар каби газ ёки электр идорасига бориб навбат кутишга хожат қолмади.
Аммо, электрон тўловни амалга оширгандан сўнг, у маблағ тегишли ҳисобингизга бориб тушмаса нима бўлади, муаммони кимга айта оласиз?
Ушбу муаммо билан тўқнаш келган фуқаро Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигига “Call center” орқали мурожаат қилди.
Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, фуқарога тегишли бўлган “Агробанк” пластик картасидан 150 000 сўм маблағ электрон тарзда газ таъминоти учун тўланганлиги, пластик картасидан пул ечилганлиги, лекин газ таъминоти базасига тушмаганлиги маълум бўлди.
Фуқаронинг бу юзасидан тегишли тартибда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати, ҳудудий бошқарманинг аралашуви натижасида, ижобий ҳал этилишига эришилди. Фуқаронинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинган ҳолда “Агробанк” АТБ вилоят филиали томонидан фуқарога тегишли бўлган пластик картага 150 000 сўм маблағ қайтарилиб берилишига эришилди.
Ўз навбатида, мурожаатгўй ҳудудий бошқармага ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг
21-моддасига асосан сотувчи (ижрочи) истеъмолчидан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишига йўл қўййилмайди.
Хурматли истеъмолчи, Сизда шунга ўхшаш каби ҳолатлар юзасидан истеъмолчи сифатида ҳуқуқ ва манфаатларингиз бўзилса, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг 1159 қисқа рақамига ёки ҳудудий бошқарманинг (62) 223-17-33 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.