Ҳудудий бошқарма ўзига берилган ваколатлари доирасида товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) тартибга солинадиган нархлари (тарифлари) ва устама нархларига риоя этилишини таҳлил ва назорат қилиш вазифаларини бажаради.
Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом билан белгиланган.